«Mexanika asoslari” kafedrasi

Хабибов Фахриддин Юсупович- кафедраси мудири, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)., E-mail: faxrilo@mail.ru

 

Кафедра тўғрисида қисқача маълумот:

«Механика» кафедраси олийгоҳдаги энг кекса кафедралардан бири бўлиб, 1970 йил 8 декабрда Тошкент Политехника Институтининг Бухоро кечки филиали таркибида ташкил топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533 сонли “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига айлантирилганлиги ва институт таркибий тузилишининг ўзгарганлиги муносабати билан институт ректорининг 2011 йил 28 августдаги 84-У буйруғи билан кафедра “Механика”, 2021 йил 20 сентябрдан “Механика асослари” деб номланган.

Ҳозирги кунда кафедрада 13 та профессор-ўқитувчи ва 2 та техник-ходим фаолият юритиб келмоқда, шулардан 7 та илмий даража ва унвонга эга профессор – ўқитувчилар. Илмий салоҳият 50% ни ташкил этади.

 Кафедра профессор – ўқитувчилари ФИШ ва лавозимлари.

  1. Хабибов Фахриддин Юсупович– кафедра мудири, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
  2. Бибутов Нарзулло Салимович– кафедра доценти, техника фанлари номзоди.
  3. Гайбуллаев Зайниддин Хайриевич– кафедра доценти, техника фанлари номзоди.
  4. Набиев Муҳаммад Бўриевич– кафедра доценти, техника фанлари номзоди.
  5. Муродов Шуҳрат Мустафоевич– кафедра доценти, техника фанлари номзоди
  6. Хожиев Азиз Холмуродович– кафедра доценти.
  7. Зокирова Дилором Ахмедовна – кафедра катта ўқитувчиси.
  8. Шамсиев Рустам Халилович– кафедра катта ўқитувчиси.
  9. Азизов Бахтиёр Абдувохитович– кафедра катта ўқитувчиси.
  10. Ҳамроев Ҳамза Ҳамидович– кафедра катта ўқитувчиси.
  11. Бўронов Сунатулло Аслонович– кафедра ассистенти.
  12. Адизова Азиза Жўрақуловна– кафедра ассистенти.
  13. Музаффарова Нилуфар Гапуровна– кафедра ассистенти.
  14. Саврийев Йўлдош Сафарович– кафедра стажёр-ўқитувчи.
  15. Худойбердиев Мирқосим Рашид ўғли– стажёр-ўқитувчи.
  16. Нажмиддинов Феруз Шамсиддинович– кафедра кабинет мудири.
  17. Алиева Лола Хасановна– кафедра лаборанти.

Кафедрада Германия давлатининг “GUNT фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ўқув лаборатория жиҳозлари келтиришлган:

Кафедранинг бунгунги кундаги ютуқлари:

Кафедрада 2021 йилда 72 та илмий мақола (шундан, «Scopus» ва бошқа нуфузли хорижий илмий-техник маълумотлар базалари журналларида– 6 та, хорижий журналларда– 14 та; маҳаллий журналларда 58 та), 120 та тезис (шундан, 64 та хорижий анжуманларда), 3 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 8 та монография, 2 та ўқув-услубий қўлланма нашр этилди, 8 та электрон дарслик учун муаллифлик гувоҳномаси олинди. Кафедрада 2021 йилда 38 млн сўмга яқин хўжалик шартномаси бажарилган. Хорижий олийгоҳлар билан илмий тадқиқот ишлари ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Кафедрада олиб борилаётган илмий – тадқиқот ишларига 20 дан ортиқ иқтидорли талаба жалб этилган.

  1. “Механика асослари” кафедраси ҳузурида “Механика муаммолари ва ечимлари” илмий марказни ташкил этиш орқали четдан олиб кириладиган ва Республикадан олиб чиқиб кетиладиган материалларнинг механик хоссаларини таҳлил қилиш, уларни синаш ва илмий асослаш, синов тақослаш, қиёслаш натижасида ҳар бир материал ҳамда тайёр ишланмаларга сертификатлар ва йўриқномалар бериш йўлга қўйилади ҳамда шу асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади.
  2. Маҳаллий материаллардан самарали фойдаланган ҳолда замонавий тизимли компьютер дастурлари орқали уларнинг механик хоссаларини таҳлил қилиш, синов-тақослаш, қиёслаш ва ярим тайёр ишланмалар таркиби хамда тайёр ишланмалар таркибий қисмларни махсус тажриба синов лаборатория жихозлари асоссида анализлар олиб янги турдаги тайёр ишланма ишлаб чиқариш ва уларни лойиха асосида ишлаб чиқариш корхоналарига сотиш жараёнларнини амалга ошириш.
  3. Лаборатория хонасини барча янги турдаги лаборатория жихозлари билан таъминлаган ҳолда илмий ишларни амалга ошириш олинган натижалар асосида лойиҳаларни турли анжуманларда тақдим этиш.
  4. Тажрибада асосланган илмий лойиҳаларни натижадорлигини аниқлашда, докторантлар, магистрлар, бакалавр талабаларини илмий тадқиқот ишларига жалб этиш.

Кафедра профессор -ўқитувчилари томонидан яратилган дарслик, ўқув қўлланмалар:

1.Н.С.Бибутов. Материаллар каршилиги асослари. Олий таълим муассасалари талабалари учун дарслик. Тошкент. Минҳож, 2003 – 557 б.

 

2.Т.Р.Шомуродов, М.С.Нарзиев, Р.Р.Ибрагимов, Ф.Ю.Хабибов. Технологик жараёнлар ва қурилмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш. Ўқув қўлланма.Бухоро-2021., 140 б., Дурдона нашриёти
3.Н.С.Бибутов. А.Х.Ҳожиев Материаллар каршилиги. Олий таълим муассасалари талабалари учун дарслик. Тошкент, Фан ва технологиялар, 2016 й., 440 бет

 

4.Н.С.Бибутов., Н.М.Муродов. Материаллар каршилигини ўқитиш методикаси. Олий таълим муассасалари талабалари учун ўқув қўлланма. Бухоро, Дурдона, 2013 й. 384 бет.
5.Н.С.Бибутов. А.Х.Ҳожиев. Материаллар каршилигини ўқитиш методикаси. Олий таълим муассасалари  талабалари учун  ўқув қўлланма. Тошкент,  Фан ва технологиялар, 2017 й. 672 бет.
6.Н.С.Бибутов, М.Муродов. Механика тарихига оид материал-лар қўлланмаси Бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти услубий кенгаши томонидан (23.06.2007 йил, 11 сонли баённома нашр қилишга тавсия этилган
7.Н.С.Бибутов, М.М Муродов. “Амалий механика” касб -ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланма, Тошкент,  Ўзинкоммарказ, 2002 йил.,170 бет.

 

8.Н.С.Бибутов. “Техник механикадан амалий машғулотлар”  Тошкент, “Илм зиё”, 2006 йил, 196 б

 

9.Бибутов Н.С Амалий механика. Олий ўқув  юртлари учун дарслик. Тошкент, Янги йўл полинраф сервис, 2008 йил,  538 бет.
10.Н.С.Бибутов, А.Х.Ҳожиев, Ҳ.Р.Рўзиев, С.М.Хасанов (ТДТУ) “Материаллар қаршилиги. Тажриба ишлари.”
11. А.Х. Хожиев– “Материаллар қаршилиги. Амалий  машғулотлар ва ҳисоблаш график ишлари учун мисоллар.” (Н.С.Бибутов раҳбарлигида)
12. Н.С.Бибутов, А.Х, Р.Х.Шамсиев, З.Р.Асраев, С.А.Буронов. – Амалий механика. Тошкент, «Сано стандарт» нашриёти, 2019 й., 192 бет
13.М.М.Муродов, Бибутов Н.С., Ш.М.Муродов. Методы фотомеханики в почвообработке. Ташкент, Фан, 1992 . 64 с.
14.М.М.Муродов, Р.И.Байметов.,Бибутов Н.С. Механико-технологические основы и параметры  орудий  для разуплотнения почвы. Ташкент, Фан, 1988 . 100 с.