МЕНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ КАСБИМ !!!

МЕНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ КАСБИМ !!!

Бухоро –  муҳандислик технология институти “Технологик жараёнларини бошқарув тизимлари” факултети “Озиқ-овқат ва кимё саноати машиналари ва жихозлари” кафедраси ўқитувчилари Н.З.Шарипов, Р.Р.Ибрагимов,  Ф.С.Кулдошева, ЛХ.Акабирова, М.Ф.Ямалетдиновалар Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 3- умумий ўрта таълим мактабида мактаб битирувчи ўқувчилари орасида “Менинг келажакдаги касбим” мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказдилар.

 Шофиркон туманидаги 3- умумий ўрта таълим мактаби директори Д.Ахмедова битирувчи ўқувчиларни Бухоро муҳандислик-технология институтидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилари билан таништириб, институтдаги 2022-2023 ўқув йили учун қабул қилинадиган йўналишлар тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича келганларини айтиб, сўзни БухМТИнинг “ООКСМЖ” кафедраси ўқитувчиси Н.З.Шариповга берди. У киши янги ўқув йилида институтга қабул қилинадиган бакалавриат йўналишлари, институт Халқаро алоқалари, илмий ишлари тўғрисида маълумот берди.

Сўнгра институт профессор-ўқитувчилари ўтказилган тадбирнинг моҳиятини тушунтирдилар ва мактабнинг битирувчи ўқувчилари орасида ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича Бухоро –  мухандислик технология институтига ўқишга ҳужжат топширишлари учун керакли маълумотларни бердилар.