Mashinasozlik texnologiyasi kafedrasi

 

“Машинасозлик технологияси” кафедраси мудири,

 

т.ф.н, доцент

 

Ўринов Насилло Файзиллоевич

 

 

1980 йил 1 сентябрда “Машинасозлик технологияси” номи билан ташкил қилинган. 1981 – йил кафедра биринчи марта “Машинасозлик” мутахассислиги бўйича 38 нафар муҳандис – муаллим тайёрлаб чиқарди. 1981 – 2011 йилларда “Машинасозлик технологияси” кафедрасини 650 нафардан ортиқ муҳандис – муаллим, 100 нафар бакалаврлар ва магистрлар муваффақиятли тамомлади хамда Республикамиз ва Ҳамдўстлик мамлакатлари халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилмоқдалар.

“Машинасозлик технологияси” кафедрасини 1982 – 1992 йилларда т.ф.н., доц. И.В.Заплаткин, 1994 – 2005 йилларда эса ф.м.ф.д., проф. И.И. Сафаров, 2005 йилнинг июл ойидан 2010 йилнинг сентябр ойигача т.ф.н.,доц. Н.А.Дускараев, 2011 йил сентябр ойидан 2013 йил июл ойигача т.ф.н.,доц. Н.Ф.Ўриновлар бошқардилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутаҳассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрсида” ПҚ-1533-сонли қарорига мувофиқ Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти ташкил этилган вақтда “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси” деб номланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 апрелдаги “Бухоро муҳандислик-технология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-1954-сонли қарорига мувофиқ Бухоро муҳандислик-технология институти ташкил қилинган ва “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси” Технологиялар ва жиҳозлар кафедраси негизида бакалаврлар тайёрлаган.

2017 йил 07 августда Бухоро муҳандислик-технология институти Илмий кенгашининг қарорига асосан “Машинасозлик технологияси” кафедраси қайта ташкил этилди. Хозирги кунда кафедрада 5321500-Технологиялар ва жиҳозлар (машинасозлик) ва 5111000- Касб таълими (5320200-Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозаш ва автоматлаштириш)) таълим йўналишлари бакалаврлар ва 5А321502-Технологиялар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича магистрларга 26 та профессор-ўқитувчилар ўқув машғулотлари олиб бормоқда. Кафедрада 5 та доцент, 5 та катта ўқитувчи ва 16 та ассистент фаолият олиб бормоқда. Профессор-ўқитувчиларни илмий даражасини ошириш ва докторонтурада ўқитиш мақсадида хорижий давлатлар билан шартномалар тузилган. 2018 йилда Москва давлат “Станкин” технология университети билан хамкорлик меморандуми ва иш режа тасдиқланган. Меморандумга асосан 2018 йилда кафедранинг 2 та профессор-ўқитувчиси доктотантурада 3 нафар битирувчи магистратурага ўқишга юборилди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб икки томонлама диплом бериш асосита 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича қабул режалаштирилган.

2018 йилдан бошлаб кафедрада ОТ-Атех-2018-373 “Лазер нурлари ёрдамида чигит ва пахта уруғларини ажратиш учун чигит ажратиш технологик машиналарининг арра цилиндрли мосламасининг ишчи қисмининг арра тишларини кесиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида 100 млн.сўмлик амалий грант лойиҳаси ва худудда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари ўқитиш бўйича “Металларга механик ишлов бериш технологиялари” мавзуси бўйича 10.25 млн.сўмлик хўжалик шартномаси бажарилди.

Кафедрага тегишли бўлган ўқув аудиториялар сони 7 та, лаборатория хоналари сони 2 та, ўқув устахонаси 1 та, ўқув аудиторияларидаги ўринлар сони 230 та.

Кафедра томонидан ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари билан талабаларни назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалиётларни ташкил этиш мақсадида “Бухоро механика таъмирлаш заводи” АЖ, “Насос таъмирлаш” корхонаси, “Бухоросозтаъмирсервис” ИЧК, “Трубодетал” АЖ, “Шофиркон МТП Техсервич” МЧЖ, НЭИЗ O’ZMINDA” ХИИК корхоналари билан хамкорлик шартномалари тузилган.