Marketing bo’limi

Bo’lim boshlig’i: Саломов Ботир Хамроевич

Telefon: 93.620-65-55

Faks:       65.223-74-52

E-mail: marketing0806@mail.ru

 

Бўлим фаолияти ва вазифалари тўғрисида

Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимининг максади таълим хизматлари бозорида институт фаолият кўрсатишининг аниқ стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга тақсимлаш жараёнини истеъмолчилар (иш берувчилар) томонидан бўлғуси мутахассис шахсига қўйилган талабларни бажаришга йўналтириш ҳамда бу жараёнга раҳбарлик қилиш, реклама-ахборотни режалаштириш ва уни олға силжитиш рақобатни таъминлаш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш ҳамда таълим хизматлари кўрсатишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш, шартномалар тузишни ташкил қилиш ҳамда назоратга олишдан иборат.

Давлат гранти асосида битирган ёш мутахассисларни республикамиз иқтисодиёти тармоқларида самарали фойдаланиш учун уларни ўз вақтида иш билан таминлашга кўмаклашиш (раҳбарят билан).

Институтни грант асосида битирган ёш мутахассисларни иш жойларини мониторингини олиб бориш ва корхоналар билан ҳамкорлик қилиш.

Республика ва вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши,    замонавий корхоналарнинг барпо этилиши ривожланган давлатлардан ивестиция киритилиши муносабати билан ёш мутахассисларга бўлган талаб эҳтиёжни қондириш ва истиқболдаги режаларни амалга ошириш мақсадида институтнинг моддий техника базасини ҳисобга олган ҳолда янги йўналиш ва мутахасисларни очишга таклифлар беришдан.

Давлат тест маркази томонидан тест синовларини топшириб тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар шартномаларини расмийлаштириш ва мониторингини юритиш.

Тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабалар билан ўқиш бўйича харажатларни ўз вақтида тўлатиш ишларини амалга ошириш (деканлар билан ҳамкорликда).