Ma’naviyat va ma’rifat fidoyilari kuch sinashishdi
Маънавият ва маърифат фидойилари куч синашишди
Buxoro.uzРеспублика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан ўтказилган “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” ва “Маърифат зиёлилари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда кўрик-танловларнинг шаҳар ва туман босқичларида фахрли ўринларни эгаллаган 26 нафар иштирокчи қатнашди. Қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтган тадбирда маънавият тарғиботчилари, зиёлиларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий фаолиятларига оид фикр-мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, иштирокчиларнинг миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолиятига доир дастурлари ҳамда улар ижроси, ўтказган тадбирлари ранг-баранглиги, долзарблиги таҳлил этилди. Уларнинг нутқий маҳорати баҳоланди.



Якуний натижаларга кўра, “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” танлови бўйича олий ўринни БухДУ ўқитувчиси Лазиз Олимов эгаллади. 1-ўрин Вобкент туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нигина Саъдуллаевага насиб этган бўлса, 2-ўринга Жондор туманидаги 46-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Роҳила Бозорова муносиб, деб топилди. Пешкў туман Афшона тиббиёт коллежи маънавиятчиси Мубин Раҳимов 3-ўринга сазовор бўлди.


“Маърифат зиёлилари” танлови бўйича эса олий ўрин БухМТИ ўқитувчиси Мавлуда Раҳмоновага насиб этди. Ушбу йўналишда 1-ўринни Ромитан туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Андаева, 2-ўринни Қоровулбозор туманидаги 7-умумтаълим мактаби маънавиятчиси Дилдора Раҳматова, 3-ўринни эса Шофиркон туманидаги 48-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Бахтиёр Тўлаев эгаллади. Ғолибларга Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди. Ҳар икки йўналишдаги олий ўрин соҳиблари кўрик-танловларнинг республика босқичда иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритдилар.


Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати










Leave a Reply