ЭЪЛОН!

2021 йил 16 декабр соат 15:00 да Бухоро мухандислик – технология институтининг 2 бино 225-хонасида, Бухоро мухандислик – технология институти ҳузуридаги PhD илмий даражасини берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш негизида ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартиби

  1. Фарғона политехника институти стажёр – тадқиқотчиси Жўраев Ўктамжон Шавкатовичнинг 01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” ихтисослигидан “Динамик кучлар таъсирида чуқур ўрнатилмаган тоннелларнинг кучланганлик – деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш усуллари” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси.

  2. Турли масалалар.

Илмий семинар раиси, ф.-м.ф.д., (DSc)                  М.З. Шарипов