Ilmiy bo`lim

Илмий тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.

 


 

      “Илмий тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш” бўлими бошлиғи:

       Азимов Бобир Фаттоҳевич

       Тел:+998906359440

     E-mail:bobirazimov@mail.ru

 


 

Бўлим муҳандиси

Шарипова Ольга Николаевна

Тел:+9998907186017

E-mail:Bukhti-nis@rambler.ru

 

 

 

Институтнинг Илмий–тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими 1982 йилда ташкил этилган бўлиб бўлим бошлиғи томонидан бошқарилади ва у институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори фаолияти доирасида иш олиб боради. Ҳозирги кунгача бўлимни қуйидаги профессор–ўқитувчилар бошқариб келганлар:

  1. Пак А.

  2. Курбанов Т.                                         1982-1984 й.й.

  3. Рашидов М.М.                                    1984-1995 й.й.

  4. Джураев Х.Ф.                                      1994-1996 й.й.

  5. Ходжиев Ш.                                        1996 й.

  6. Шаропов О.У.                                     1997-1998 й.й.

  7. Бибутов Н.С.                                       1998-2005 й.й.

  8. Кулиев Н.С.                                         2005-2008 й.й.

  9. Исабаев И.Б.                                       2009 й.

  10. Азимов У.Н.                                        2009-2011 й.й.

  11. Садуллаев Н.Н.                                  2011-2012 й.й.

  12. Базаров Г.Р.                                        2012-2014 й.й.

  13. Адизов Р.Т.                                         2014-2018 й.й.

2018 йилдан бошлаб бўлимга иқтисод фанлари номзоди Азимов Б.Ф. раҳбарлик қилиб келмоқда. Шунингдек, узоқ йиллардан буён бўлимда О.Н. Шарипова ҳам турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

Институт илмий–тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими қуйидаги асосий йўналишларда фаолият олиб боради:

-институтда илмий–тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро мувофиқлаштириш;

– халқ хўжалигини ривожлантиришнинг илмий ва илмий – техникавий муаммолари ечимини аниқлашда институтни илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш;

– янги материал, техника ва технологияларни  яратишда илмий – тадқиқот ишларини ривожлантириш;

– илмий изланишлар натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ этиш  билан тайёрланаётган мутахассислар сифатини яхшилаш;

– илмий тадқиқот ишларининг моддий-техникавий базасини мустахкамлаш;

– илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш асосида рақобатбардош технология ва техникани яратиш ишларини мужассамлаштириш.

БухМТИнинг илмий фаолияти – фундаментал ва амалий изланишлар натижаларининг ишлаб чиқаришга, ўқув жараёнига тадбиқ этиш, институт материал ва экспериментал ишлаб чикариш базасини мустахкамлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ташқи бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш, информатика, маркетинг, патент-лицензион, консультация, ахборот хизматлари, кичик ўлчамли ва кичик ҳажмли илмий-техникавий маҳсулот ишлаб чиқаришга кўмаклашишга қаратилган. ИТИ нинг тематик режаси кафедраларнинг илмий йўналишига мос равишда белгиланади, институт илмий кенгашида кўриб чиқилади ва ректор имзоси билан тасдиқланади.

Илмий тадқиқот ишларининг бажарилиши ва илмий – техникавий янгиликни тадбиқ этиш муддатини қисқартириш, илмий изланишлар самарасини ошириш учун БухМТИда вактинчалик ижодий жамоа, муҳандис ва илмий – техникавий марказ, талабалар ва иктидорли ёшларни илмий ва техникавий ижодий маркази, кичик корхона тузилиши мумкин.

Илмий–тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими таркибида 2015 йилда ташкил этилган “Илмий тадқиқотларни интеграциялаш ва инновациялар” маркази, шунингдек, “Илмий ва инновацион ғояларни тижоратлаштириш” бўлими фаолият юритади. “Билимлар трансфери офиси” эса, Tempus IV программаси 6 чақириқ “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини модернизациялаш йўлида (MATcHES)“ мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида ташкил этилган.