Ijodiy imtihon (dizayn)

Дизайн йўналишига ҳужжат топширган

AБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!

5150908 – ДИЗАЙН (пойабзал ва аксессуарлар дизайни) таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун 2020 йил 6 сентябр куни (имтиҳонга киритиш соат 7:00 да бошланади) институтнинг 2-ўқув биноси олдида “Композиция” фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

     Ижодий имтиҳон дастури ва ўтказилиш тартиби билан танишиш учун https://bmti.uz/ijodiy-imtihon электрон манзилига мурожжат қилинг.

Изоҳ: (Пандемия шароитини ҳисобга олиб, тасдиқланган дастурга асосан ижодий имтиҳонда ҳар бир абитуриент қуйидаги зарурий жиҳозларини ўзи билан олиб келади: 30х40 ҳажмдаги планшет; ҳар хил юмшоқликда графит ва рангли, учи ўткирланган қаламлар; автомат тарзда ишлайдиган 0,5 ва 0,7 мм қалинликдаги грифелларга эга қаламлар (дозаторлар); юмшоқ ўчирғичлар; қалам йўниш учун йўнғич ёки скалпел; композицияни рангда бажариш учун акварел, гуаш бўёқлари, мўй қалам, гелевий ручкалар ҳамда рангларни ишлатиш учун сув ва идиш).

БухМТИ қабул комиссияси