Blog

Гўзал баҳор кунларида…

Ҳаммамиз орзиқиб кутган мана шу гўзал баҳор кунларида, ютимизнинг барча ҳудудларида байромона кайфият кезиб юрибди. Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан ҳам бу йилги баҳор ўзгача кутиб олинди. Сабаби, баҳорнинг илк кунлариданоқ институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари бир қатор жабҳаларда мувофақиятга эришиб бошлашди. Шу муносабат билан бир гуруҳ талабалар ва профессор-ўқитувчилар институти раҳбарияти томонидан тақдирландилар. Дастлаб таълим даргоҳида бир неча йиллардан буён ўзининг бор куч-ғайрати билан хизмат қилиб келаётган, талаба-ёшларга таълим бериш жараёнида бир дақиқага ҳам ҳормай-толмай келаётган кекса устозларга ўзбекона тўнлар кийдирилиб, қилган меҳнатлари эътироф эътилди. Шунингдек, фан докторлигини муносиб ҳимоя қилган устозлар, “Йилнинг энг яхши талабаси” номига сазоввор бўлган талабалар ва институтда ўтказилган спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ғолиб бўлган талаба-ёшлар тақдирланишди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *