Blog

“Ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш”

Гиёҳвандлик айни вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммо, кўплаб инсонлар умрига, соғлигига зомин бўлаётган, жамият тараққиётига хатарли таҳдид солаётган, кўпчилик мамлакатлар аҳолисини, асосан миллатнинг эртаси бўлмиш ёшларни кенг қамровда ўз домига тортаётган иллатлардан бири.Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида “Ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш” мавзусидаги ҳуқуқий-профилактик тадбир ўтказилди.Тадбирда сўзга чиқганлар, гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида фикр юритар экан, гиёҳвандлик даврнинг жамият, миллат равнақига зарар етказувчи энг хавфли муаммо бўлиб, ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солиб келаётганлиги, гиёҳвандлик – инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик, унинг оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб-мажруҳ туғилаётганлиги, оилаларда ажралишлар кўпайиб, дунёда миллионлаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмаётганлигига тўхталишди.

Тадбирда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган инсонларнинг аянчли аҳволи оқибатлари мисоллар асосида тушунтириб ўтилди. Тадбир қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоб олдилар.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.