Fikr

Бухоро муҳандислик-технология институти  профессор-   ўқитувчилари ўртасида  “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ўтказилган онлайн тадбир

Б А Ё Н Н О М А С И

 

Бухоро муҳандислик-технология                                     2020  йил 23 июль

 институти                                                                       соат 14 00

 

ҚАТНАШДИЛАР:

  1. Н.Баракаев – Бухоро муҳандислик-технология институти ректори
  2. Р. Хаитов – Бухоро муҳандислик-технология институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори
  3. С. Гадоев – Бухоро шаҳар Хўжа Исмат масжиди имом хатиби

 

Бухоро муҳандислик-технология институти факультет деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчилари. Жами: 80 нафар иштирокчи.

КУН ТАРТИБИ:

Институт профессор-ўқитувчилари ўртасида “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ўтказилган онлайн тадбир тўғрисида.

ЭШИТИЛДИ: Тадбирни ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Хаитов кириш сўзи билан очиб, тадбирдан кўзланган  асосий мақсад, тадбир иштирокчилари ва кун тартиби билан таништириб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади ва моҳияти ҳақида тўхталар экан, у қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ коррупция иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки порахўрлик – ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган ҳавфли жиноий ҳодисалардан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунини нафақат олий таълим муассасаларида, балки аҳоли ўртасида ҳам кенг тушунтириш ишларини янада кучайтириш зарур”.

Сўз навбати Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Н.Баракаевга берилди. У ўз нутқида қуйидагиларга тўхталиб ўтди:Олий таълимни коррупциядан тозалаш бугунги кун талабидир. Дарҳақиқат, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади. Давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Умуман олганда, коррупция ҳодисасига сўзнинг кенг маъносида ёндашадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир. Айниқса, таълим-тарбия соҳасида фаолият кўрсатаётган педагог ходимлар, яъни, инсон тафаккури ва билимининг такомили, келажак бунёдкорларининг тарбиясига масъул ўқитувчилар талаба-ёшларни ўз кучига ишонган, қалбида Ватанига, юртига меҳр-муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантиришга эътибор қаратиши зарур. Ҳар қандай       даврда ҳам коррупцияга қарши курашиш муҳим масала саналган. Ҳар бир киши ўзига тегишли ваколати доирасида фаолият юритиши лозим, оиласини, фарзандларини ҳаром луқма билан боқмаслиги, қонунга хилоф ишларни амалга оширган фуқаро учун жазо муқаррарлигини барчамиз бирдек англамоғимиз лозим.

Шундай экан, биз – илм аҳли ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий-сиёсий маданият бўйича маълумотлар беришимиз, ҳуқуқий маданиятли ва зиёли инсонлар сифатида “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этишда фидоий ва камарбаста бўлмоғимиз лозим”.

Шундан сўнг Бухоро шаҳар Хўжа Исмат масжити имом хатиби С. Гадоев сўзга чиқиб, кун тартибига қўйилган масала ҳақида гапирар экан, Ислом дини уламолари томонидан билдирилган фикрлар, ҳадисларда “порахўрлик, фирибгарлик, таъмагирлик каби иллатларга берилган таснифларни турли мисоллар билан ёритиб берди. Олий таълим муассасасида фаолият юритаётган барча профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимларда ҳуқуқий ва диний онг, ҳуқуқий ва диний маданият юқори даражада шаклланган бўлиши кераклигини таъкидлади.

Давлатимиз ҳозирги пайтдаги қийинчиликларга қарамасдан профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларини, нафақа пулларини ўз вақтида бериб турибди. Бу берилган неъматларга ношукурлик қилмайлик. Аллоҳ инсонни яратиб, ризқини белгилаб қўяди. Бу ризқ эса камаймади ҳам, кўпаймайди ҳам, фақат унга барака сўраш мумкин. Ризқимни кўпайтираман деб ноқонуний ҳаракат қилган киши албатта Аллоҳнинг ғазабига учрайди.

Тадбир сўнгида “Энергетика” факултети декани М.Шарипов сўзга чиқиб, ўз сўзини ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси сабабли республикамиз ва вилоятимизда юзага келган вазиятлар ҳақидаги маълумотлар билан бошлади. У ўз нутқида қуйидагилар ҳақида тўхталиб ўтди:

–  Ушбу кўзга кўринмас бало бизнинг вилоятимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай таҳликали бир даврда муҳтарам Президентимиз томонидан 08.07.2020 йил ўтказилган видеоселекторда Ўзбекистон халқига яна бир бор мурожати тўғрисида алоҳида тўхталиб, карантин қоидаларига қатий риоя қилиш, институт профессор-ўқитувчилари орасида имкон қадар бу касаллик тарқалиб кетишининг олдини олиш кераклиги таъкидланди. Республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида бўлгани сингари бизнинг институтимиз ходимларига ҳам ишлаш учун барча шароитлар яратиб берилган. Аммо шундай оғир синовли даврда ҳам айрим ходимларимиз томонидан абитуриентларнинг қабул жараёнларига ноқонуний аралашиш, таъмагирлик ва фирибгарлик каби баъзи бир камчиликлар учраб турибди. Биз уларни кези келганда огоҳлантираяпмиз, лекин огоҳлантиришларга қарамасдан афсуски бундай иллатлар орамизда учраб турибди. Бу ишда барча кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар бирдай масъулдирлар.

Янги ўқув йили учун қабул жараёнига масъул қилиб белгиланган профессор-ўқитувчилардан ташқари кишиларнинг ноқонуний аралашуви мумкин эмаслиги, қабул жараёнини шаффоф ва ҳалол ўтказиш кераклиги, олдинги йилларда кимларгадир ўқишга киритиб қўйиш бўйича ноқонуний ваъдалар бериб, жиноят устида қўлга олиниб қилмишларига пушаймон бўлган кишиларнинг тақдирлари тадбир қатнашчиларига ибрат бўлишлиги ҳақида гапирди. Тадбир якунида проректор Р.А. Хаитов тадбир иштирокчиларидан коррупцияга қарши кураш бўйича яна бир бор маъсулиятни оширишларини сўраб қолди.

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

  1. “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуси юзасидан мутахасислар томонидан билдирилган фикрлар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2. Бухоро муҳандислик-технология институти барча кафедра, бўлимлари ва талабалари орасида давлат ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида доимий давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиб борилсин. (Масъуллар: факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари).
  3. Амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ОАВ хусусан, институт расмий веб-сайтида эълон қилиб борилсин. (Масъул: институт ректорининг матбуот котиби Ф.Тўрақулов)

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича

проректор                                                                      Р. Хаитов

 

  Баёнлаштирди                                                          З.Сулаймонова

 

 

 

Бухоро муҳандислик-технология институтида “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ўтказилган онлайн тадбир фотолавҳалари

            

 

            

Хажвия
Бугун якшанба. Кечаси онлайн дарс тайёрлаб кечроқ ухладим. Телефонимни заряди тугаб ўчди. Эрталаб соат 9 да дарвозам тақиллади. Очсам завучимиз. Саломлашаман десам дўқ уришни бошлади.
– Сиз яхши одам эмассиз? Яна уялмай зиёлиман дейсиз…
– Тинчликми завуч ака?
– Тинчлик бўлганда келармидим? Бутун районга шарманда килдингиз. Гули Чап Чап таннознинг 9-синфдаги қизи уй вазифасини тушунмай бугун эрталаб соат 8.00 да телеграм гурухига жўнатган экан. Сиз бажариб бермабсиз. Телефон қилса телефонингиз ўчирилган. Гули Чап Чап танноз РайОНО мудирига телефон қилиб арз қилибди. РайОНО мудири директоримизга зудлик билан тегишли чора кўришни топширибди. Сиз эпласангиз муаллимлик қилинг. Мактабимизни шарманда қилишингизга йўл қўймаймиз!!!!

P.S. Бу кандай бедодлик бўлди. Бугун якшанба. Дам олиш кунику. Ахир муаллим хам одам. Робот хам чарчайдику… дея олмадим.
Секин ерга караб-тушунарли дедим…

У́китувчи ва онлайн дарс берувчилар яхши тушунишади.

 

 

 

Бир ташкилот ходимлари ҳар куни эрталабки 9:00 дан кечки 22:00 га қадар ишлашарди.⠀
Ходимлардан бири бўлса 9:00 да ишга келиб, роппа-роса 18:00 да кетарди.⠀
Қолганлар ҳайрон бўлиб бошлиқдан сўрашибди:⠀
— Нега анави ходим ҳам бизга ўхшаб соат 22:00 да эмас, 18:00 да ишдан кетади?⠀
Бошлиқ:⠀
— Ўртоқлар, ахир у ходимимиз меҳнат таътилида!, – дебди.

 

 

“Кулиб юр қаримайсан”

Ташвишим кўп десанг гар,
Ташвишдан аримайсан.
Сўзим тингла биродар
Кулиб юр,қаримайсан.

Кимнинг қалбида йўқ ғам?…
Кимнинг уйида йўқ кам?
Осмон қулаб кетса хам,
Кулиб юр,қаримайсан.

Кўнглингни кенг тут мудом,
Ўз вақтида ол ором.
Ўзинга қил эхтиром,
Кулиб юр,қаримайсан.

Салга сиқма юракни,
Такрор айт хуш тилакни.
Лол қилиб ер, фалакни,
Кулиб юр, қаримайсан.

Ортингдан гапирсаям,
Нохақ ерга урсаям.
Ёв рўпара турсаям,
Кулиб юр,қаримайсан.

Умр нима? –Оқар сув,
Кунлар ўтмоқда шув-шув.
Қалбингдан аламни қув,
Кулиб юр,қаримайсан.

Кулгу-Табиб беморга,
Кулгу-Зеб гул рухсорга.
Айтишмаган бекорга,
“Кулиб юр,қаримайсан”

Кулолмасга бир қара,
Бирам совуқ истара
Бекмисан ёки тўра,
Кулиб юр,қаримайсан

Сочинг бўлса хам-ки оқ
Хафа бўлма жон ўртоқ.
Иложи борича кўпроқ,
Кулиб юр,қаримайсан.

Қўл силта ғам-ташвишга,
Тиржайиб боргин ишга
Ўрган шундай қилишга
Кулиб юр,қаримайсан

☺️☺️☺️ кун давомида яхши кайфият сизларни тарк этмасин !