Kimyoviy va oziq-ovqat texnologiyasi fakulteti

Факультети декани: доц. Р.Т.Адизов

 

 

«Кимёвий ва озиқ-овқат технологияси» факультети Бухоро мухандислик технология институти ректорининг  2017 йил 7 августдаги буйруғи асосида ташкил қилинди.  “Кимёвий ва озик-овкат технологияси” факультети декани доц. Р.Т.Адизов. Факультет 3-ўқув бинода жойлашган. Факультет кафедраларига қарашли ўқув аудиториялари сони 112 та, лаборатория хоналари сони 67 та, лингафон синфлари 7 та, компьютер синфлари сони 24 та,  ўқув аудиторияларидаги ўринлар сони 4165 та.

         Факультетга 1-талабалар турар жойининг тўртинчи этажидан жой ажратилган бўлиб,  ўринлар сони 160 та.

Факультет таркибига қуйидаги кафедралар киради:

  1. Кимёвий технология;

2      Озиқ-овқат технологияси ва саноат экологияси;

  1. Табиий фанлар;
  2. Касбий таълим;

 

“Кимёвий ва озиқ-овқат технологияси” факультетида 2018-2019 ўқув йилида қуйидаги йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрланади:

5321000 –    Озиқ-овқат  технологияси (маҳсулот турлари бўйича)  йўналиши;

5111030 – Касб таълими: Озиқ-овқат  технологияси  йўналиши;

5321400 –  Кимёвий технология (ноорганик моддалар) йўналиши;

5321400 –  Кимёвий технология (органик моддалар) йўналиши;

5321400 – Кимёвий технология (юқори молекулали бирикмалар) йўналиши;

5111000 –  Касб таълими (5320400-Кимёвий технология) йўналиши;

5310900 – Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти;

5320300 –  Технологик машиналар ва жиҳозлар (озиқ-овқат саноати).

 

2018 – 2019 ўқув йилида факультетнинг кундузги бўлимида  жами 743 нафар талаба бўлиб, талабалар 29 гурухга бўлиниб таълим олишади. Талабаларнинг курслар бўйича тақсимоти қуйидагича:

1 курс – 217 талаба (бакалавр)

2 курс – 220 талаба (бакалавр)

3 курс – 135 талаба (бакалавр)

4 курс – 171 талаба (бакалавр)

Факультетда ўқув  ва  илмий ишларнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси йўлга қўйилган.

  • Навоий шахар ҚКАЖ электрохимзавод
  • Навоиазот АЖ
  • Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
  • Газли нефт ва газ қазиб чиқариш УШК
  • Жиззах пластмас ОАЖ
  • Жиззах вилояти жиззах шахридаги МЧЖ ўзбек Хитой

қўшма корхонаси “Жунта гумана инвест”

  • Мухаммаджон Мақсад Сулаймон
  • “Полиэтилен қувурлари” УДП “шуртанский ГХК”
  • Навоий шаҳар Navouy colden Calaxy х.к.
  • Навои “Электрохимзавод” ҚКАЖ
  • Бухоро “Шарқ текс люкс” МЧЖ
  • Ўзбекистон – Хитой қ/к “HUAPENG WING”
  • Ўзбекистон қўшма “Бухоро -Бахор” корхонаси
  • Шўртангаз кимё мажмуаси ва яна бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари

 

Барча кафедраларда йўналиш бўйича фанлардан ўзбек ва рус тилларида ўқув-услубий мажмуалар яратилган ва АРМга фойдаланиш учун топширилган.

Факультетда ўқитиладиган барча фанлардан лаборатория машғулотлари ва амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар ва маъруза матнлари мавжуд.

Факультетда қуйидаги илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда:

  1. ОТ-А9-5 Донни кайта ишлашнинг иккиламчи хом ашёсидан фойдаланиб функционал озик-овкат махсулотлари ишлаб чикаришнинг ресурс тежамкор технологияси асосида янги ишланмалар яратиш 100 млн сумлик амалий лойиха иши бажарилмоқда.
  2. МУЗ-20160914085306 “Стабиллаштирувчи табиий озиқабоп қўшимчалардан фойдаланиб олдиндан эҳтимол қилинадиган биопотенциалга эга бўлган унли кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш”.