Blog

Бухоро муҳандислик-технология институтида 17 декабрь куни БМТ Модели асосида халқаро талабалар анжумани ўз ишини бошлади.

Бухоро муҳандислик-технология институти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган тадбирда 250 нафардан зиёд иқтидорли талабалари, шунингдек, Ҳиндистон, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлардан келган ёшлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Анжуманнинг очилиш маросимида сўзга чиқганлар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда ижодий ва бошқа йўналишлардаги иқтидорини камол топтириш борасида кенг кўламли ишлар бажарилаётганини таъкидлашди. Мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланганини алоҳида қайд этилди.

Мазкур анжуманни ташкил этишдан асосий мақсад юртимиз равнақи ёʻлида муносиб ҳисса қўшишга қодир авлодни вояга етказиш йўлидаги саьй-ҳаракатларни рағбатлантиришдан иборат. Анжуман уч сессия йиғилиши тарзида ташкил этилади. Биринчи кунда иштирокчилар 7 қўмитага бўлинган ҳолда баҳсли масалалар бўйича ўз қараш ва таклифларини баён этишди. Тадбир доирасида, шунингдек, ёшларнинг билимини баҳолаш мақсадида турли давра суҳбатлари, мулоқотлар ташкил этилади. Тадбир якуни бўйича турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *