Blog

Biz birgamiz!!!

Табиатнинг ҳеч ким кутмаган синови — Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларидаги табиий офат, кучли ёққан ёмғир натижасида бир қанча талофатлар бўлиб, одамларни бесаранжом қилди. Муборак ойда савобли ишга қўл уриш, қийин шароитда қолган яқинларини, ҳамюртларини қўллаб-қувватлаш, дардига шерик бўлиш эса халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу фазилат ҳисобланади. Бухоро муҳандислик-технология институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва 150 нафар кўнгилли ёшлар жамоаси ҳам Олот туманида 27 апрель куни кузатилган кучли шамол ва ёғингарчиликдан талафот кўрган 583 та хонадонда таъмирлаш-тиклаш ишларида фаол иштирок этишмоқда.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *