Bino va inshootlar qurilishi kafedrasi

Бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси

 

Кафедраси мудири

техника фанлари номзоди, доцент Рўзиев Ҳошим Рўзиевич.

Қабул вақти: сешанба – жума соат 1400-1600 гачаХурматли дўстлар!

 

 

 

Бугун  кунда сиз нафақат мутахассисликни балким ўзингизни ҳаётий фаолиятингизни  қандай танлаш  масаласига дуч келасиз.Бизнинг кафедра сизга, ситқидилдан ўзлигингизни англашда, қизиқарли, замон талаби асосида, ижодий ва инновацион касб мухандис-қурувчи касбини эгаси бўлишингизга ёрдам беришга тайёр.Бино ва иншоотлар қурилиши тизими-бу инновацион, юқори технологик қамров бўлиб, жамият қуришнинг  энг асосий йўналишидир.Республикамизда олиб борилаётган ободонлаштириш, бино ва иншоотлар қуриш, автомобиль ва темир йўл, спорт иншоотлари, янги шахарлар қуриш ва мавжуд биноларни қайта  таъмирлаш-булар ҳаммаси халқнинг фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлардир.Бизнинг кафедра шиори- “Келажакни қуришни ўрганинг”.

Биз қурилиш фанлари ва амалиётиниг истиқболли йўналишлари бўйича мутахассисларни, бугунги кунда нафақат билим ва кўникмаларга эҳтиёж сезадиган, балки бизнинг битирувчиларимиз келажакдаги соҳанинг технологик  устиворликларини шакллантирган ҳолда 10-20 йил ичида талабга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаймиз.

Агар сиз 5340200-“Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналишини танласангиз, унда сиз жамият илм аҳлига, ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлган профессор-ўқитувчилар, ўта баркамол ва обрўли, ўзига хос профессионал ананаларга эга мутахасисларга шогирд тушасиз.Бу коллективнинг ҳар бир аъзоси ўзининг билими, катта тажриба кўникма ва билимини сиз билан баҳам кўришга тайёр. Бухоро мухандислик-технология институти, “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедрасига мархамат!  Xalqaro hamkorlik

KNAUF texnologiyalari bo’yicha talabalarni “Qurilish materiallari, buyumlari va konstruktsiyalari ishlab chiqarish” yo’nalishi bo’yicha o’qitish maqsadida 2017 yil 12-dekabr kuni “KNAUF GIPS BUXHARA” IP-O’zbekiston-Germaniya qo’shma korxonasi bilan shartnoma tuzildi.

 

  

Shuningdek, 2017 yil 7 sentyabrda BITI va Moskva davlat qurilish muhandislik universiteti (NIU MGSU) o’rtasida birgalikda ishlash uchun 369-193 / 07-sonli shartnoma tuzildi. Rossiyaning etakchi qurilish universiteti o’rtasida amaliyotni tashkillashtirish, o’qituvchilar malakasini oshirish va talabalar almashish bo’yicha ishlar olib borilmoqda.

 

 

Кафедра манзили: Бухоро шахри

Қ.Муртазоев кўчаси 15,1-ўқув биноси,1-қават,

106 хона Институт сайти: www.bmti.uz

Тел: (+99865) 223-78-84, 223-74-52

 

Кафедра фаолияти

 

Бино ва иншоотлар қурилиши

       кафедраси

 

“Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси энг биринчилар қаторида, Тошкент Политехника институтининг  Бухоро умумтехника факультетида таянч кафедра сифатида 1962 йилдан фаолият кўрсатган, 1972 йилнинг октябридан “Саноат ва фуқаро бинолари архитектураси”  кафедраси деб номланган.                    Кафедранинг кўп йиллик фаолиятида 20 дан ортиқ илмий салохиятли профессор ва доцентлар  етишиб чиқган  ва кадрлар тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиб келган.

Бугунги кунда кафедрада 9 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, шундан 4 нафари доцентлар ва 5 нафари катта ўқитувчилардир. Кафедранинг илмий салоҳияти 44% ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида, бизнинг худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва янги саноат-иқтисодий зоналаридаги замонавий корхоналарни кадрларга бўлган эхтиёжини таъминлаш учун 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб бакалавриятнинг янги 5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши,  5340500 – Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 5341500 – Деворбоп  ва пардозбоп материаллар технологиияси ва 5320100 – Материалшунослик ва янги материаллар технологияси таълим йўналишлари  бўйича кадрлар тайёрлаш бошланди.

 

“Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедрасига бириктирилган фанлар рўйхати

5240200- Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари)

2-курс

  1. Биноларнинг инженерлик коммуникациялари
  2. Инженерлик геологияси
  3. Қурилиш материаллари ва буюмлари
  4. Ёғоч конструкциялари
  5. Қурилиш машиналари. Қурилиш жараёнлари технологияси
  6. Инженерлик геодезияси

3-курс

  1. Метал конструкциялари
  2. Бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси
  3. Қурилиш жараёнлари технологияси
  4. Темирбетон ва тош конструкциялари
  5. Қурилишда смета ишлари
  6. Қуруқ қурилиш жамлама тизимлари(КНАУФ)
  7. Инженерлик геологияси

 

5240200-Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш.

2-курс

  1. Архитектура
  2. Қурилиш материаллари ва буюмлари
  3. Қурилиш таъмирлаш ва реставрация материаллари
  4. Бетон тўлдирувчилар технологияси
  5. Геология, минерология ва петрография асослари

3-курс

  1. Бетон тўлдирувчилар технологияси
  2. Қурилиш конструкциялари
  3. Йиғма темир-бетон конструкцияларига иссиқлик ишлови бериш технологияси
  4. Бетон ва темирбетон технологияси
  5. Иссиқ-қуруқ иқлимда бетон технологияси асослари
  6. Енгил бетон косрукцияларини ишлаб чиқариш технологияси
  7. Боғловчи моддалар
  8. Иссиқлик техникаси ва иссиқлик техник ускуналари
  9. Қурилишда пардозлаш ишлари қуруқ усулни қўллаш
  10. Қуруқ қурилиш жамлама тизимлари(КНАУФ)

5240100-Архитектура

1-курс

  1. Инженерлик геодезияси

3-курс

  1. Биноларнинг мухандислик жихозлари
  2. Қурилиш жараёнлари технологияси, қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш

 

 

Кафедра ўқитувчилари.

 

1 Рўзиев Ҳошим Рўзиевич Кафедра мудири, т.ф.н.,доцент
2 Усмонов Фарход Бафоевич            т.ф.н.,доцент
3 Содиқов Қамбарали Шукурович           т.ф.н.,доцент
4 Пулатов Акрам Паноевич т.ф.н.,доцент
5 Хикматов Навфал Изатуллаевич Катта ўқитувчи
6 Қаххоров Ҳамид Ахрорович Катта ўқитувчи
7 Аслонов Бахътиёр Бобоыулович Катта ўқитувчи
8 Мирзаев Улуғбек Телманович Катта ўқитувчи
9 Ядгарова Гулнора Гуломовна Катта ўқитувчи
10  Самиев Нутфулло Халимович Катта ўқитувчи
11 Атаев Санжар Сатторович Катта ўқитувчи

 

Бакалаврият таълим йўналишлари.

5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши,

5340500 – Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш

5341500 – Деворбоп  ва пардозбоп материаллар технологиияси

5320100 – Материалшунослик ва янги материаллар технологияси

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари