Blog

“Bilimlar kuni tadbiri” (+Foto)

Бугун мамалакатимизнинг барча таълим муассасаларида билимлар куни тадбирлари ўтказилди. Жумладан, Бухоро муҳандислик-технология институтида ҳам зум платформаси орқали давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Дастлаб, институт ректори талабаларни “Билимлар куни” ва ватанимиз мустақиллигининг 29 йилллиги муносабати билан қутлади. Ректор ўз нутқида талабалар учун институтда яратилган имкониятлар, хусусан, замонавий компютер технологиялари билан жиҳозланган ўқув ва лаборатория хоналари, ахборот ресурс маркази, хорижий Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда очилган таълим йўналишлари, Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси асосида йўлга қўйилган кенг қамровли ишлар, талабалар турар жойидаги шарт-шароитлар хусусида батафсил маълумот берди. Пандемия шароитида ўқишни давом эттириш, таълимнинг илғор усулларини амалиётда қўллаш ва онлайн дарсларни олиб бориш мақсадида таътил даврида амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотлар ҳам кўпчиликнинг асосий диққат марказида бўлди.

Тадбир давомида ўтган ўқув йилида юқори натижаларни қўлга киритган ўқитувчи ва ходимлар, шунингдек фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар институт рабарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди. Шундан сўнг бирин кетин факлутетлар байрам дастури учун тайёрлаган чиқишларини онлине тарзда тақдим этишди. Ижодкор талабалар шеър ва қўшиқлар билан тингловчиларга байрамона кайфият улашдилар.

Бугунги пандемия таълим тизими ходимлари зиммасига ҳам улкан маъсулият юклади. Талабаларнинг сифатли таълим олишлари, ўз соҳаларининг етук мутахассиси бўлиб етишишлари учун профессор-ўқитувчилар бор билим ва салоҳиятларини ишга солиб, меҳнат қилмоқда. Онлине тарзда ташкил этилаётган дарс машғулотлари ҳам талабалар томонидан пухта ўзлаштирилаётгани тизимдаги аниқ чора-тадбирлар самарасидир. Шундан келиб чиқиб, “Билимлар куни тадбири”да галдаги муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди.

A.A Xudoyarov Yoshlar bilan ishlash,
ma’naviyat va ma’rifat bo’limi
uslubchisi

Share this post