Author - Usmon Saidov

Янгилик! Энди сизда контракт миқдорини камайтирган холда ўқиш имконияти мавжуд

 

Янгилик! Энди сизда контракт миқдорини камайтирган холда ўқиш имконияти мавжуд

Инсон борки талаба бўлишни,олий таълим даргоҳларида тахсил олишни орзу қилади. Талабалар сафига қириш даврида грант ва тўлов-контракт асосида ўқиш бахти пайдо бўлади. Грант асосида ўқишни бошлаш бирмунча енгилликлар беради. Аммо тўлов- контракт асосида ўқиш эса, оила аъзоларимиз томонидан “Ахир шунча пул тўлаб ўқишнинг ўзи бўладими” қабилидаги сўзлар пайдо бўлишига олиб келади. Энди бунинг чораси бор. Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириш ипмконияти мавжуд.

 

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, Ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Енгил-саноат йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

  • Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
  • Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм –  4 800 000 сўм)

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб — 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони).

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

 

 

Бунга қадар давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларнинг стипендияси бир-биридан фарқланмас эди. Талабалар ўзлаштирган баҳосига қараб юқори ёки паст белгиланган миқорда стипендия олишарди.

Энди янги ўқув йилидан бу тартиб ўзгаради ва контрактда ўқийдиган талабаларнинг стипендияси 400 000 сўмга туширилади.

 

 

Read more...

Институтда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият янгиликлари

Институтда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият янгиликлари

 

Институт олимлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки чорагида 3 номдаги 27,0 млн.сўмлик хўжалик шартномалари асосида тадқиқотлар олиб борилган бўлса, 2- ва 3 – чоракларда улар 32 номдаги 199,0 млн.сўмлик қийматига қадар ўсди.

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятлар натижалари бўйича жорий йилнинг 1 чорагида 85 номдаги илмий ишлар натижалари эълон қилинди, 2019 йилнинг 2 чорагидан бошлаб эса, 135 номдаги илмий ишлар эълон қилинган. Чоп этилган монографиялар сони 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб 12 тани ташкил этмоқда, улар орасида АҚШнинг Каролина штати Open Science Publishing/Raleigh, Германиянинг LAP-Lambert Academic Publishing каби нуфузли хорижий нашрларда чоп этилган монографиялар ҳам мавжуд. “Scopus”,  “Web of Science”  ва “ScienceDirect” каби илмий базаларга кирувчи нуфузли халқаро илмий-техник журналларида жами 7 нафар профессор-ўқитувчилар илмий мақолалар  чоп эттиришди.

Интеллектуал мулк агентлигидан олинган патентлар сони 5 тани (2018 йилда 6 та), муаллифлик гувоҳномалари эса, 21 тани (2018 йилда 10 та) ташкил этган.

2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб 1 нафар фан докторлиги  (“Олий математика” кафедрасидан М.Х.Тешаев) ва 6 нафар фалсафа докторлиги (О.И. Ражабов, Д.А. Сайфуллаева, Ш.О.Тошев, Қ.С. Рахмонов, Б.Б. Садуллаев, Т.Х.Жўраевлар) ҳимоялари бўлиб ўтди. Улардан таянч докторантлар О.И. Ражабов ва Д.А. Сайфуллаевалар ўз диссертацияларини муддатидан илгари ҳимоя қилишди.

Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастурининг 2019 йил учун эълон қилган танловида “Олий таълим салоҳиятини ошириш” йўналиши бўйича институтимиз иштирокида топширилган лойиҳа танловдан муваффақиятли ўтди, шунингдек, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабаларнинг хорижда таълимини амалга ошириш бўйича Испаниянинг Гранада университети билан топширилган “Кредит мобиллик” йўналиши бўйича лойиҳа ҳам танловдан ўтди.

 

 

Read more...

Бўлажак муҳандислар -“ЁШ АЛОҚАЧИ” ОРОМГОҲИда

Бўлажак муҳандислар -“ЁШ АЛОҚАЧИ”  ОРОМГОҲИда

 

Институтнинг “Механика” факультети талабалари ва факультет декани доцент Шуҳрат Мурадов рахбарлигида Бухоро шаҳрида жойлашган  “Ёш алоқачи” болалар оромгоҳида Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус доирасида қўшма тадбир ташкил этилди.

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан  факультет декани Ш.Муродов сўзга чиқиб, оромгоҳ болаларини мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан чин дилдан табриклаб, уларнинг келгусидаги ўқишларига каттадан-катта зафарлар тилаб, болаларнинг оромгоҳда дам олиш вақтларини қай тарзда ўтказаётганликлари билан қизиқди. Суҳбат давомида 5 та ташаббус доирасида болаларни санъат, мусиқа, тасвирий санъат ҳамда китобхонликка бўлган қизиқишлари билан ўртоқлашди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси билан бошланди.

 

“Механика” факультетининг “Муҳандис” сатира ва юмор театри гуруҳи раҳбари Шерзод Ахмедов оромгоҳ тарбияланувчиларини табриклаб,  улар билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида савол – жавоб ўтказди.

 

 

I-ташаббус бўйича 18-18 АРХ гуруҳ талабаласи Шахзода Файзуллаева оромгоҳ тарбияланувчиларига “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” мавзусида ўзининг санъатини намойиш қилди. Шу гурух талабаларидан яна бири – Амирбек Орипов тасвирий санъат йўналишида болаларга “Мастер класс” дарсини ўтди.  Театр жамоаси ўзларининг бошқа саҳна чиқишлари билан оромгоҳ тарбияланувчиларини мамнун қилишди. Тадбир талабалар ва оромгоҳ тарбияланувчилари ижросидаги қўшиқларга уланиб кетди. Шундан сўнг болалар  эркин мавзуда ўз иқтидорларини намойиш қилдилар. Фаол тарбияланувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

 

IV-ташаббус доирасида факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Қ.Ю.Махмудов сўзга чиқиб оромгоҳ тарбияланувчиларига китобни севиб ўқишимиз бизга қанчалик муҳимлиги, илмли инсонни ҳеч бир куч енголмаслиги, китобхонлик бу шунчаки китобни севиш, ўрганиш, ёхуд маънавий-маърифий озуқа олишгина эмас, балки ёшларни камолот чўққисига олиб чиқувчи муҳим омил эканлиги ҳақида гапирди ва оромгоҳ тарбияланувчиларига факультет талабалари томонидан китоблар совға қилинди.

 

 

 

Read more...

Бухоро муҳандислик – технология институтида байрам тадбири

Барча таълим муассасаларида бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги Бухоро муҳандислик – технология институтида ҳам кенг нишонланди. Истиқлол йилларида иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва демократик янгиланишлар инсон манфаатларига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Биргина шу жиҳатнинг ўзиёқ мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти нақадар юксак эканлигидан далолат бериб турибди. Хусусан, келажак авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, замонавий билимларни пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун яратилган барча шарт-шароитлар  ҳам аслида Мустаққиллик яратиб берган имконият натижасидир.

Институтда янги 2019–2020 ўқув йили
4 сентябр куни   “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”  деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбири билан бошланди. Тадбирда  интитутнинг 350 нафар профессор-ўқитувчилари, 3045 нафар талабалари, 50 нафарга яқин ота-оналар ва ишлаб чиқариш корхона вакиллари иштирок этишди.

-Бу йилги байрам тантаналарига “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” деган ғоя кўтаринки руҳ берди. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори халқимизнинг қалбига ажиб бир маънавий ҳарорат бахш этди, -дейди         Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратилла Баракаев. Шунингдек тадбирда сўз олганлар юртимизда хукм сураётган тинчлик ва тотувлик халқимизнинг фаровон ҳаётини, мамлакатимизнинг изчил тараққиётини, халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ҳамда мавқеини мустахкамлашга хизмат қилаётгани, бу жараёнда ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлмоғи лозимлигини алоҳида таъкидлашди. Ёшларни истиқлол неъматларига шукроналик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб етишишлари, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришлари зарурлиги уқтирилди. Олийгоҳда бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш талаба ёшлар қалбида ватанпарварлик  туйғуларини уйғотади ҳамда мустақилиикнинг олий неъматлиги ва бундай жаннатмакон юртда яшаш ҳар бир инсон учун олий бахт эканлигини англатишга хизмат қилади.

Тадбир кунида институтнинг “Кимёвий ва озиқ-овқат технологияси” факультети талабаси,  “Ягонасан муқаддас Ватан!” кўрик-танлови ғолиби Беҳруз Раҳмонов томонидан ижро этилган “Она Ватан” номли қўшиқ тадбир иштирокчиларига янада хуш кайфият бағишлади.

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор  Рауф Хаитов.

 

 

 

Бухоро муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган тантанали тадбирдан фотолавҳалар.

 

 

 

 

 

 

Read more...

Ma’naviyat va ma’rifat fidoyilari kuch sinashishdi

Маънавият ва маърифат фидойилари куч синашишди

Buxoro.uz

Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан ўтказилган “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” ва “Маърифат зиёлилари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Buxoro.uz

Унда кўрик-танловларнинг шаҳар ва туман босқичларида фахрли ўринларни эгаллаган 26 нафар иштирокчи қатнашди. Қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтган тадбирда маънавият тарғиботчилари, зиёлиларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий фаолиятларига оид фикр-мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, иштирокчиларнинг миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолиятига доир дастурлари ҳамда улар ижроси, ўтказган тадбирлари ранг-баранглиги, долзарблиги таҳлил этилди. Уларнинг нутқий маҳорати баҳоланди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz
Buxoro.uz

Якуний натижаларга кўра, “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” танлови бўйича олий ўринни БухДУ ўқитувчиси Лазиз Олимов эгаллади. 1-ўрин Вобкент туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нигина Саъдуллаевага насиб этган бўлса, 2-ўринга Жондор туманидаги 46-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Роҳила Бозорова муносиб, деб топилди. Пешкў туман Афшона тиббиёт коллежи маънавиятчиси Мубин Раҳимов 3-ўринга сазовор бўлди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

“Маърифат зиёлилари” танлови бўйича эса олий ўрин БухМТИ ўқитувчиси Мавлуда Раҳмоновага насиб этди. Ушбу йўналишда 1-ўринни Ромитан туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Андаева,  2-ўринни Қоровулбозор туманидаги 7-умумтаълим мактаби маънавиятчиси Дилдора Раҳматова, 3-ўринни эса Шофиркон туманидаги 48-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Бахтиёр Тўлаев эгаллади. Ғолибларга Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди. Ҳар икки йўналишдаги олий ўрин соҳиблари кўрик-танловларнинг республика босқичда иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритдилар.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати  

Read more...

BUXORO MUHANDISLIK-TEXNOLOGIYA INSTITUTI 2019-2020 o‘quv yilida 5150908-DIZAYN (poyabzal va aksessuarlar dizayni) ta’lim yo‘nalishida KOMPOZITSIYA fani bo‘yicha o‘tkazilgan ijodiy imtihon NATIJALARI

BUXORO MUHANDISLIK-TEXNOLOGIYA INSTITUTI

2019-2020 o‘quv yilida 5150908-DIZAYN (poyabzal va aksessuarlar dizayni) ta’lim yo‘nalishida KOMPOZITSIYA fani bo‘yicha o‘tkazilgan ijodiy imtihon NATIJALARI

(more…)

Read more...

BUXORO MUHANDISLIK-TEXNOLOGIYA INSTITUTI 2019-2020 o‘quv yilida 5150908-DIZAYN (poyabzal va aksessuarlar dizayni) ta’lim yo‘nalishida QALAMTASVIR fani bo‘yicha o‘tkazilgan ijodiy imtihon NATIJALARI

BUXORO MUHANDISLIK-TEXNOLOGIYA INSTITUTI

2019-2020 o‘quv yilida 5150908-DIZAYN (poyabzal va aksessuarlar dizayni) ta’lim yo‘nalishida QALAMTASVIR fani bo‘yicha o‘tkazilgan ijodiy imtihon NATIJALARI

  (more…)

Read more...