Author - Usmon Saidov

Амалиёт  дарслари  ишлаб  чиқариш  корхоналарида  ташкил  этилмоқда.

Амалиёт  дарслари  ишлаб  чиқариш  корхоналарида  ташкил  этилмоқда.

«Бино ва иншоотлар қурилиши» кафедраси мудири, доц.Рўзиев Ҳ.Р.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги  «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4335-сонли қарорида, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Бухоро мухандислик-технология институти ва бир қатор ОТМларида «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш», «Йиғма темирбетон, бетон конструкциялар ва буюмлар  ишлаб чиқариш», «Материалшунослик ва янги материаллари технологияси (қурилиш), «Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари  технологияси» таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш  ташкил этилди.

Қарорда қурилиш материаллари саноати корхоналарида талабаларнинг амалий машғулотлари, ўқув-танишув  ва  дипломолди  амалиётларини ўтказиш учун «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси , Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул этиб тайинланган. Шу муносабат билан юқорида  номи келтирилган таълим йўналишлари талабалари «Бино ва иншоотлар архитектураси» фанидан амалий машғулотни саноат корхоналари биноларида ўтказмоқдалар.

Институтнинг «Бино ва иншоотлар қурилиши»  кафедрасида талабаларни амалий машғулотларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш бўйича шартномалар имзоланган.  «Механика»  факультети  24-17 ҚМБ гурухи талабалари,  кафедра мудири, доцент  Рўзиев Ҳ.Р  билан амалий машғулот даврида.

 

Read more...

“МАТЕРИАЛЛАР ҚАРШИЛИГИ” ФАНИДАН МАСТЕР КЛАССЛАР ЎТКАЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

“МАТЕРИАЛЛАР ҚАРШИЛИГИ” ФАНИДАН МАСТЕР КЛАССЛАР ЎТКАЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

БМТИ  “Механика”  кафедраси  доцентлари: Бибутов Н.С.,

Хожиев А.Х.  Гаффаров Х.Р., Муродов Ш.М.

 

Ўзбекистон  Республикаси  олий  ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг “Олий таълим муассасаларига  етказиб берилган ўқув лабораториялари ускуналаридан самарали  фойдаланишни  таъминлаш  тўғрисидаги” 2017 йил 16 октябрдаги  № 766  сонли  буйруғига асосан  доимий равишда  “Механика асослари”  кафедрасида  “Материаллар қаршилиги ”  фанидан лаборатория ишларини бажариш  бўйича  мастер  класслар ва   ўқув семинарлари  ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги мастер класс кафедра доценти Н.С.Бибутов томонидан 2019 йилнинг 22 сентябрида ўтказилди.

 

 

Кафедрада ҳозирги пайтда Германиянинг DiChTe GmbH  фирмаси томонидан ўрнатилган    “Материаллар қаршилиги” лаборатория ускуналари жами 16 та бўлиб шундан 5 таси компютерда бошқарилади ва 11 тасидан механик усулда фойдаланиланиш имконияти мавжуд.

Соҳага тегишли магистрлар ва илмий тадқиқотчилар ушбу қурилмалардан тажриба-синов ишларини ўтказишда фойдаланишлари мумкин. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари уларга амалий ёрдам беришга тайёр.

 

Read more...

«Uzbekistan GTL» стипендияси – муносиб моддий ва ижтимоий имкониятлар

«Uzbekistan GTL» стипендияси – муносиб моддий ва ижтимоий имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг фан ва технологиялар соҳасидаги фаолиятни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, талабалар ва ёш олимларнинг илмий ютуқлари учун махсус мукофотлар ва совринлар таъсис этиш, махсус стипендиялар сонини кўпайтириш тўғрисидаги 3.4-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сон қарори  9 –чи банди ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 25 сентябрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамкорлигида 2019-2020 ўқув йили учун талабаларни муносиб моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, «Uzbekistan GTL» Компаниясини ёшлар ўртасида ижобий тарафдан тарғиб этиш ва истиқболли ёшларни Компаниянинг бўлажак ходимлари сифатида жалб қилиш, Компания ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни кўзлаб Uz GTL Компанияси стипендиялар дастури билан танишитириш ҳамда талаба ва магисрларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди.

Тадбир институтнинг “Нефт-газ технологияси” факультети декани доц. Ш.Атауллаев бошчилигида “Газни кимёвий қайта ишлаш технологияси”, “Нефтни қайта ишлаш технологияси” ва “Нефт-газ иши” кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда «Uzbekistan GTL» МЧЖ етакчи мутахассислари Баратов Нурбек Умарович, Комилов Алишер Ғиёсович ва Раупов Озод Зафаровичлар томонидан институтда таҳсил олаётган 5321400-“Нефт-газкимё саноати технологияси” таълим йўналишининг III ва IV курс талабалари ҳамда 5А 321401-“Кимёвий ва нефт-газ кимёвий технологиялар” мутахассислиги магистрлари иштирокида ташкил этилди.

Тадбир ташкилотчилари танловнинг мақсади, танловда иштирок этувчилар, танловда иштирок этиш учун керакли ҳужжатлар, танловнинг ўтказилиш ва ғолибларни аниқлаш тартиблари ҳақида талаба ёшларга батафсил маълумот беришди. Шунингдек, танлов ғолибларини аниқлашда ҳисобга олинадиган қўшимча мезонлар, стипендия миқдори ва уни тақдм этиш тартиби ҳамда танлов ғолибларини кутаётган имкониятлар ҳақида ахборот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Read more...

ТАЛАБАЛАРДА КОММУНИКАТИВ МАЪДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

ТАЛАБАЛАРДА КОММУНИКАТИВ МАЪДАНИЯТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизимли асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бирига айланганлигини  таъкидлаган эди. 5 та муҳим ташаббус бўйича анча ишлар амалга оширилди ва  халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан ушбу ташаббус жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Бугунги кунда беш ташаббусдан келиб чиққан ҳолда бўлажак мутахассисларда коммуникатив маданиятни ривожлантириш, шунингдек, олий таълим тизими олдида коммуникатив маданиятга эга бўлган юқори компетент ва малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифалари қўйилди. Бу эса жамиятимизда содир бўлаётган ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ўзгаришлар ҳам таълим тизимида, ҳам бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлашда ўзгартиришлар киритиш заруриятига олиб келди. Бинобарин, бўлажак мутахассисларнинг бўлиб этишишида, уларнинг интеллектуал даражасини оширишда, янги квалификацион характеристикасини яхшилашда коммуникатив маъданият ва мулоқот муаммоларини ўрганиш жуда катта аҳамият касб этди.

Мулоқот – бу одамларнинг ўзаро фаолиятининг жуда мураккаб жараёнидир. Мулоқот муаммолари билан кўплаб илм-фан вакиллари – файласуфлар, психологлар, лингвистлар, социологлар шуғулланишган. Уларнинг ҳар бири мулоқотни ўз илм-фани нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, ўрганиш учун ўзига хос жиҳатларни ажратиб кўрсатган ва мос равишда ўзининг тавсифини шакллантирган.

Биз ҳам ўзимизнинг тажриба-синов ишларимизни ўтказиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив ва мулоқот маъданиятини ривожланганлигини аниқлаш учун Бухоро муҳандислик-технология институтининг қуйидаги йўналишларида “ММНДТ”, “МНГКСТ”, “МЕСТЖ”, “МДИЗ” 130 нафар талабадан сўровнома ўтказдик. Сўровнома саволлари қуйидагича:

  1. “Коммуникация” деганда нимани тушунасиз?
  2. “Маъданият” тушунчасини моҳиятини изоҳланг;
  3. “Коммуникатив маъданият” деганда нимани назарда тутасиз?
  4. “Муомала маъданияти” деганда нимани тушунасиз?
  5. Муомаланинг қандай услублари мавжуд?
  6. Ўз мутахассислигингиз бўйича фаолият кўрсатиш учун мулоқот маъданияти зарур деб ўйлайсизми?
  7. Мулоқот қилишда қандай қийинчиликларга дуч келасиз?
  8. Меҳнат жараёнида қайси ҳолларда мулоқот маъданияти керак бўлади деб  ўйлайсиз?

Сўровномани таҳлил қилганда қуйидаги натижалар олинди: Талабаларнинг аксарияти, коммуникатив маданиятнинг моҳиятини тушунишларига қарамай, улар асосан  5, 6, 7 ҳамда 8-саволларга фаол муносабат билдирдилар. 2 ва 3-саволларга аксарият талабалар қисман фикр билдирганлар. Сўровнома натижалари 1-диаграммада келтирилган.

 

 

1 – жадвал

n – 130
Гуруҳлар ММНДТn – 34  МНГКСТn – 30 МЕСТЖn – 36  МДИЗn – 30 
Даражалар n1 % n2 % n1 % n2 % n1 % n2 % n1 % n2 %
1-савол 19 55% 15 45% 17 56% 13 44% 25 70% 9 30% 19 65% 11 35%
2- савол 10 30% 24 70% 18 60% 12 40% 20 55% 16 45% 18 59% 12 41%
3-савол 15 45% 19 55% 15 50% 15 50% 11 30% 25 70% 10 35% 20 65%
4-савол 25 75% 9 25% 16 52% 14 48% 20 55% 16 45% 15 50% 15 50%
5-савол 22 65% 12 35% 18 60% 12 40% 14 40% 22 60% 16 55% 14 45%
6-савол 24 70% 10 30% 22 75% 8 25% 23 65% 13 35% 21 70% 9 30%
7-савол 22 65% 12 35% 25 85% 5 15% 18 50% 18 50% 17 58% 13 42%
8-савол 31 92% 3 8% 22 75% 8 25% 25 70% 9 30% 25 82% 5 18%

Изоҳ: n – талабалар сони; n1 – фаол муносабат;  n2 – ўртача муносабат

 

Жадвалдан кўриниб турибдики, талабаларга берилган саволларга 130 талабадан 60%  коммуникатив маъданият тушунчасига фаол муносабат билдирган, қолган 31%  талаба  ўртача ва 9% паст муносабат билдирган.. Коммуникатив маъданият тушунчасини аҳоли орасида, айниқса ёшлар орасида ўзлаштирганлик даражасининг юқори экалигини кўрсатиб турибди.

           Хулоса: Бугунги кунда коммуникацив маъданият ва мулоқот тушунчаларига турли хил таърифлар учраб турсада, умуман олганда, мазкур тушунчалар XXI асрда  инсон-жамият, жамият-инсон, инсон-техника, автомат-техника каби муносабатларни мувофиқлаштириб турадиган тушунчалардир.

Шундай қилиб, биз коммуникатив маъданият ва мулоқотни турли томондан, яъни инсон умумий маъданиятининг бир қисми сифатида кўриб чиқдик. Бу эса, бизга хорижий тилни ўрганишда, унинг моҳиятини аниқроқ, тўлиқроқ ва тўғрироқ очиб бериш имконини беради.

Мухамеджанова Ситорабегим Джамолитдиновна

Бухоро муҳандислик-технология институти

”Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси

 

Read more...

ПАХТА ХОМАШЁСИНИ МАЙДА ИФЛОСЛИКЛАРДАН ТОЗАЛАШ МАШИНАСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

ПАХТА ХОМ – АШЁСИНИ МАЙДА ИФЛОСЛИКЛАРДАН ТОЗАЛАШ МАШИНАСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

 

Пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш технологиясининг тозалаш зонасида асосан қозиқли барабанлар ва тўрли юзалар қатнашади. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида қозиқли барабан ва тўрли юза конструкциясининг самарали схемаси ишлаб чиқилди [2].

Янги конструкцияли УХК пахта тозалаш машинасида ўрнатилган тебранувчан кўп қиррали тўрли юзаси хамда кўп қиррали призматик ва цилиндрик қозиқчалардан иборат барабаннинг янги тажриба нусхаси ишлаб чиқилди.

                                      

1-расм. УХК пахта тозалаш агрегатида ўрнатилган қайишқоқ таянчли кўп қиррали тўрли сиртлар ва қозиқли барабаннинг тажриба нусхаси кўриниши:

а)қайишқоқ таянчли кўп қиррали тўрли сирт

б) кўп қиррали призматик ва цилиндрик қозиқчалардан иборат барабан

Барабан айланганда кўп қиррали қозиқчалар пахта хом ашёсига турли импульсив кучлар билан тўқнашиб таъсир қилади. Бунда пахта толалари орасида турли куч билан илашган майда чиқиндилар ажралади. Шунингдек, пахта бўлакчалари кўп қиррали турли бурчакларидаги тўрли юзалар билан таъсирлашиб қўшимча титкиланади. Бунинг натижасида пахта хом ашёсидаги таркибидаги майда ифлосликлар самарали ажралади. Мавжуд тозалагичда пахта бир текисда қозиқчалар ва тўрли юза билан монотон режимда таъсирлашади, шу машинанинг тозалаш самараси етарли даражада эмас.

Янги конструкцияли УХК пахта тозалаш агрегатида ўрнатилган тебранувчан кўп қиррали тўрли юзаси хамда кўп қиррали қозиқчалардан иборат барабаннинг янги тажриба нусхасини синов жараёнида ишлаш қобилияти юқорилиги аниқлаш албатта машинанинг тозалаш самарадорлигини аниқлашга боғлиқ. Бунинг учун тавсия қилинган конструкциялардан ўтиб тозаланган пахтани тажриба усулида сифати аниқланди. Тажрибалар Бухоро-6 селекцион навида  (I сорт 2 синф) да ўтқазилди. (жадвал.1).

Тошкент минтақавий пахта терминалига қарашли “Қорасув пахта тозалаш” АЖда ўтказилган тажриба синов натижалари таққосланганлиги 1-жадвалда келтирилган

Жадвал 1

Кўрсаткичлар Мавжуд

УХК агрегатининг1-линия

Янги модернизациялашгандан кейинги УХК агрегатининг 2-линияси
Кирувчи пахта хом ашёси
Намлик 8,5 % 8,5 %
Ифлосликнинг миқдори массавий  улуши 3,0 3,0
Тозаланган пахта хом ашёси
Намлик 8,5 % 8,5 %
Ифлосликнинг миқдори массавий  улуши 0,57 0,45
Машинанинг тозалаш самарадорлиги 81% 88,3%
Чигитнинг механик шикастланиши 1,35 % 1,31 %

 

Тавсия қилинган конструкциялар орқали тозаланган пахтани лаборатория усулида сифатини аниқлангандан кейинги қийматлардан жадвал тузилиб, тажриба натижалари ва сифат кўрсаткичлари натижаларини 1-жадвалда кўриш мумкин. Жадвалдаги натижалар бўйича пахтани ифлослигини тавсия қилинган конструкциялар қўлланилганда мавжудга конструкцияга нисбатан тозаланган пахта таркибидаги майда ифлослик миқдорининг камайганлиги, тозалаш самарадорлиги эса, 7,3 % ошганлигини кўрсатади.

 

БухМТИ таянч докторанти О.И. Ражабов

Read more...

БУХОРО МУҲАНДИСЛИК -ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИДА ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА 2020 ЙИЛДА ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА ВА ДОКТОРАНТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

  БУХОРО  МУҲАНДИСЛИК -ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИДА ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА 2020 ЙИЛДА

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА ВА ДОКТОРАНТУРАГА  ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Шифр Ихтисослик номи квота
Докторантура
1 13.00.05 “Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси” 1 та ўрин
Таянч докторантура
1. 01.04.09 Магнит ҳодисалар физикаси 1 та ўрин
2. 02.00.08 Нефт ва газ кимёси ва технологияси 3 та ўрин
3. 02.00.16 Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари 1 та ўрин
4. 05.01.02 Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш 1 та ўрин
5. 05.01.01 Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видео технологиялари 1 та ўрин
6. 05.01.10 Ахборот тизимлари ва жараёнлари 1 та ўрин
7. 05.02.03 Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари. 1 та ўрин
8. 05.02.05 Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари, станок ва асбоб-ускуналар 1 та ўрин
9. 05.02.06 Конструкцион металларга ишлов бериш технологиялари ва ускуналари 1 та ўрин
10. 05.03.01 Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (тармоқлар бўйича) 1 та ўрин
11. 05.05.01 Энергетика тизимлари ва мажмуалари 1 та ўрин
12. 05.05.02 Электротехника. Электроэнергетик станциялар, тизимлар. Электротехник мажмуалар

ва ускуналар

1 та ўрин
13. 05.05.06 Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари 1 та ўрин
14. 05.06.02 Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш 1 та ўрин
15. 05.06.03 Тери, муйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси 1 та ўрин
16. 08.00.10 Демография. Меҳнат иқтисодиёти 1 та ўрин
17. 08.00.12 Минтақавий иқтисодиёт 1 та ўрин
18. 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) 1 та ўрин
19. 13.00.05 Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси 2 та ўрин
20. 13.00.06 Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) 2 та ўрин
21. 13.00.07 Таълимда менежмент 1 та ўрин

 

 

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА ВА ДОКТОРАНТУРАГА КИРУВЧИЛАР ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК

(2019 йил 15 сентябрдан 15 октябргача)

 

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

 

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар
  • Паспорт ксерокс нусхаси

 

Докторантурада ўқишга талабгорлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

 

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертатсияси режасининг муфассал лойиҳаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари

 

Ҳужжатлар қуйидаги манзилга топширилиши керак: Бухоро ш., К.Муртазоев к.,15 уй, Бухоро муҳандислик-технология институти, 1-бино, Илмий тадқиқот ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.

 

 

Read more...

Диний бағрикенглик-тараққиёт ва тотувлик гаровидир

Диний бағрикенглик-тараққиёт ва тотувлик гаровидир

 

Бухоро  муҳандислик- технология институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Диний бағрикенглик-тараққиёт ва тотувлик гаровидир” мавзуидаги тадбир ташкиллаштирилди.Унда институтнинг малакали ўқитувчилари,Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари, Бухоро шаҳар Сайфиддин Бохарзий жомеъ масжиди имом хатиблари ва бир гуруҳ талабалар  иштирок этишди.

Тадбирда бугунги кунда айрим мусулмон динига мансуб бўлган давлатларда биродаркушлик, хунрезлик урушлари кетаётгани ва у афсуски ўз домига тинч сиёсат йўлида борётган кўпгина давлатлар фуқароларини ҳам тортганлиги, улар ичида бизнинг мамлакат фуқаролари ҳам борлигини,Шунингдек, Юртбошимиз томонидан адашган фуқароларни, аёллар ва ёш болаларни Ватанимизга қайтариш йўлидаги саъй-харакатлари хақида талабаларга сўзлаб берилди.

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзодни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларига ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Шу нуқтаи-назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуружлардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодга саҳих холда ислом маъданиятининг эзгу-ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.

—Давлатнинг динга муносабати “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган аниқ тамойиллар асосида белгиланди. —дейди. Бухоро шаҳар Сайфиддин Бохарзий жомеъ масжиди имом хатиби Р.Камолов.   Бу тамойил бош қомусимиз ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ўзининг ҳуқуқий ифодасини топган. Динимизда бағрикенгликни шундай тушуниш лозимки, инсон бирор-бир жонзотга ҳам озор бермаслиги, наботот оламига  беъсабаб зарар етказиши гуноҳ ҳисобланади.

Шундай сўнг, “Меҳр операцияси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилиб. Унда Сурия давлатига адашиб кетиб қолган ватандошларимиздан 156 нафар аёллар ва болалар Президентимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистонга қайтарилганлиги, хозирда уларга берилаётган кўмак ва имкониятлар тўғрисида батафсил ёритилди. Бу албатта,энди ҳаёт йўлини қуриб бораётган ёшларга маҳорат дарси бўлди десак, муболаға бўлмас.

Таъкидлаш жоиз,бугун дунё ҳамжамияти томонидан қораланиб келинаётган тероризм балоси қанчадан-қанча ёшларимизни ўз домига тортиб келмоқда.Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши,талабаларнинг диний маъданият ҳақидаги тасаввурларини янада бойишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.

 

 

 

 

 

Read more...

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ – АМАЛДА

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ – АМАЛДА

          Президентимизнинг олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича  қабул қилинган фармон ва қарорларида кўрсатилган устувор вазифалардан келиб чиқиб Бухоро Муҳандислик технология институтида бир қатор диққатга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Интитутда ҳозирги кунда 29 та бакалавриат таълим йўналаши ва 13 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 8 та факултет, 34 та кафедра, 18 та бўлим, 3 та марказ фаолият кўрсатмокда.

Институтда 2018-2019 ўқув йилида асосий штатда 442 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатди. Улардан 16 нафари фан доктори, 122 нафари фан номзодлари ва доцентлар бўлиб, илмий  салоҳияти  32% ни ташкил етди.

2019-2020 ўқув йилида 7 та янги бакалавриат таълим йўналишлари ва 1 та магистратура мутахассисликлари очилди. Беларусь Республикасининг Могилев давлат озиқ-овқат университети ҳамда  Москва Давлат технология университети базаларида таянч докторантларни тайёрлаш бўйича қўшимча келишувларга эришилди. Жорий ўқув йилидан бошлаб ушбу қўшма таълим дастурларига мувофиқ 12 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича ва 3 та магистратура мутахассислигига қабул амалга оширилди.

2019 йилда институтимиз олимлари томонидан 582,5 миллион сўмлик 5 та давлат грантлари асосида (2 та амалий, 2 та фундаментал ва 1 та ёш олимларнинг амалий гранти) лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Институтнинг буюртмачи корхоналардаги мавжуд муаммоларни илмий таҳлиллар асосида ечиш, фан–таълим–ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида бултур март – август ойларида умумий қиймати 304 миллион сўмлик, жами 34 та хўжалик шартномалари имзоланиб, айни чоғда амалга оширилмоқда. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият натижалари бўйича 1739 номдаги илмий ишлар  эълон қилинди. Бунда салмоқли улушни, яъни 85-90 фоизни хорижий ва республика илмий журналларида чоп этилган мақолалар ташкил этади.

Чоп этилган монографиялар сони 23 тага, интеллектуал мулк агентлигидан олинган патентлар сони 15 тага, муаллифлик гувоҳномалари 34 тага  этди

“Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчиларни “Scopus”,  “Web of Science”  ва “ScienceDirect” тизимига кирувчи халқаро илмий журналларда илмий мақолалар  чоп этгани ва хорижий тилни ўзлаштиргани учун моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом” ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси ФА илмий – тадқиқот институтларининг етакчи олимларидан 2 нафари олийгоҳимиз таянч докторантларига илмий маслаҳатчи етиб тасдиқланган. Ҳозирги кунда академиклар Н. Юсупбеков, Х. Игамбердиев, Р.Жалилов, М.Мирсаидов, А. Ризаев, Ф. Хошимовлар таянч докторантларнинг диссертация ишларига раҳбарлик қилмоқда.

2019 йилнинг I-II чораги давомида 3 та фан докторлиги ва 18 та фалсафа докторлиги ҳимоялари бўлиб ўтди. 2019 йил, апрел ойида Ёш олимлар кенгаши фаолияти қайта тикланди ва унинг илмий семинарлари жадвал асосида ўтказилмоқда.

Таълим жараёнига жалб қилинган Швеция Қироллик технология университети профессор-ўқитувчиларидан “Мехатроника” кафедраси мудири профессор М.Гримхедин, Москва Давлат технология университети ягона деканати раҳбари Р.Нажметдинов ва институт проректори Н.Садуллаев (координатор), Касбий таълим кафедраси мудири А.Гаффаров ва бошқалардан иборат гуруҳ Академик инновациялар фонди танловларида иштирок этиб Жаҳон банкининг қиймати 80 минг АҚШ доллари бўлган грантларига эга бўлишди.

Маънавий – маърифий ишлар ўқув жараёнларидан ажралмаган ҳолда ташкил этилмоқда. Талабаларни маънавий – ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда олиб борилмоқда. Институтнинг 4 та ўқув биносида 4 та ўқув зали, 2 та электрон кутубхона мавжуд бўлиб, 100423 та ўқув қўлланма, 101825 та дарслик, 933 та электрон дарслик ҳамда 525 та pdf форматдаги материаллар, 154 та интернетга уланган компьютерлар ўқитувчи ва талабалар хизматида.

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида институтда 26 та фан тўгараги, 9 та спорт секцияси, 3 та клуб фаолият кўрсатмоқда. “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидларини қандай тушунаман?” мавзуларидаги мақолалар ижодий танлови ўтказилиб, ғолибликни қўлга киритган 18 нафар талаба институт бюджетидан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилди.

Олийгоҳ мажлислар зали, институт ахборот – ресурс марказлари ва талабалар турар жойларида тарихий саналар ва буюк аждодларимиз Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур, Абдулла Қодирий таваллуд айёмларига бағишланган шунингдек, “Китоб – маънавият кўзгуси”, “Китоб – офтоб” мавзуларида адабий кечалар, маънавий – маърифий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Педагог ходимлар ва талаба – ёшлар  ўртасида “Спорт – соғлик гарови” шиори остида шахмат, шашка, стол тенниси, кураш, баскетбол, югуриш бўйича  мусобоқалар ташкил этилиб, ғолиблар касаба уюшмаси ташкилотининг эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқлари” билан тақдирланди.

Талабалар турар жойи, институт ўқув биноларининг фасад қисмлари мукаммал таъмирланди. Шу билан бирга, олийгоҳнинг 1-2-3 ўқув бинолари ҳудуди ободонлаштирилди, янги замонавий дам олиш масканлари яратилди.

Бозорқул Каримов,

“Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти,

фалсафа фанлари номзоди

 

(“Бухоронома” газетасининг 2019 йил 1 сентябр сонида чоп етилган мақола)

Read more...

Энди… “Мажбурий меҳнат” сабаб одамийликка ҳам барҳам берамизми?

@sizdantelegram БУХОРО – “Муҳандислик институти ўқитувчи ва талабалари мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда” мақолага Буҳоро муҳандислик – технология институтининг муносабати

Энди… “Мажбурий меҳнат” сабаб одамийликка ҳам барҳам берамизми?

        Ҳар бир инсон уйдан остона ҳатлаб кўча чиқар экан, ҳайдовчи, йўловчи ва пиёда сифатида ўз олдига қўйган бир кунлик иш режаларини бажаришга ошиқади. Аммо шундай ҳолатлар бўладики, харакатланиш давомида бехосдан йўлнинг нариги бетида турган кекса онахон ёки кўзи ожиз инсонни кўриб бир зумга барча режаларни унутиб ёрдамга ошиқади. Буни йўл қатновида турган инсонлар кўриб, одамгарчилик, ватанпарварлик ва жонкуярлик тушунчалари билан изоҳ беришади. Лекин мажбурий меҳнат дейишмайди. Чунки бу савоб ишни ўз истаги билан бажаргани маълум бўлади. Келинг энди иккинчи бир изоҳга ўта қолайлик, @sizdantelegram канали орқали  БУХОРО – “Муҳандислик институти ўқитувчи ва талабалари мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда” мавзуида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган  материал берилди. Биз сизнинг танқидий руҳдаги мақолангизга шуни изоҳ сифатида қиритишингизни истардик.

Ўйлаб кўрайлик, икки ёки ундан ортиқ талаба “Келинглар институт атрофидаги қурувчилар ҳолидан хабар оламиз. Одамгарчилик юзасидан уларга ҳорманг биродарлар деб суҳбатлашамиз”- деган фикрда уларнинг олдига келишган.  Бу ҳолатни бошқа бир  фуқоро уяли телефон орқали расмга тушириб сизнинг телеграм каналингизга йўллаган деган фикрдамиз.

Яна бир мулоҳаза.  Ахир бизнинг вазифамиз билимли, меҳнатсевар, зукко, ватанпарвар ёшларни тарбиялашдан иборат эмасми? Эртага биз тарбиялаб таълим берган йигитларимиз танлаган касбининг етук мутахассиси бўлиши билан бир қаторда авваламбор оила сардори, қизларимиз эса рўзғорнинг саришта – саранжом бекаси бўлиши керак эмасми? Нима энди уйимизга бир туп дарахт экиш учун ёки ҳовли супани супуриб озода сақлаш учун ёлланма ишчи ёки хизматкор чақирамизми? Қачон фарзандларимизга меҳнатсеварлик,  ватанпарварлик  руҳиятини сингдирамиз. Бугунги кунда ”мажбурий меҳнат” сабаб фуқароларимиз бир-бирига ёрдам бермаса, меҳр-муҳаббат улашмаса одамийлигимиз қайда қолади.

Яна бир аниқ маълумотларга таяниб фикримизни давом эттирамиз.

Институтда 6500 нафар талабалар ва 878 нафар педагог ва ишчи ходимлар фаолият юритмоқда. 2019 йил  июл ойида вилоят  ҳокими Ў.Барноев институтга ташриф буюриб,  ҳудуд  инфратузилмасини замон талабларига мос қайта таъмирлаш, ўқув биноларининг фасад қисмларини ўзгартириш ва ободонлаштириш ишларини янги ўқув йилигача якунлаш мақсадида вилоят ҳокимлик маблағлари ҳисобидан қурилиш ташкилотларига  кўрсатма ва топшириқлар  берган эди. Ҳақиқатдан ҳам, июл-август ойларида барча ўқув бинолари ва талабалар турар жойлари, институт ҳудудидаги майдонларда  қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. 10 га яқин қурилиш ташкилотлари ушбу жараёнда иштирок этдилар. Барча қурилиш ишлари 15 сентябрь ҳолатида тугатилди.  Ижтимоий тармоқда чиққан расмларда акс эттирилган  институт ҳовлисидаги фаввора  қурилиши  15 сентябда тугатилиб, объект топширилган. Расмларни ўрганиш  натижасида, уларда  кўрсатилган  ишчилар  “Нефт газ саноат инвест” фирмасига тегишчи ёлланма ишчилар эканлиги аниқланди. (Фирма раҳбари  Жаҳонгир Авлиёқулов,  телефон рақами 99891 400- 10- 10.)

Институт раҳбарияти ва касаба уюшма ташкилоти томонидан барча факультетлар профессор – ўқитувчилари, бўлим ходимлари ҳамда талаба – ёшлар орасида  мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисидаги  тарғибот- ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Институт  касаба уюшмаси қўмитаси,  ўқув-услубий бошқарма,  мониторинг ва ички назорат бўлими ходимлари талабаларнинг дарсларга иштироки ва давоматини  қатъий назоратга олганлар.

Сўзимиз якунида шуни таъкидламоқчимизки, бу даргоҳда таълим тарбия олиб устоз-шогирд анъаналари асосида ҳар йили ўз соҳасининг мутахассислари давомий тарзда етишиб чиқаверади. Аммо ушбу хайрли ишларимизнинг амалга оширилишида хайрихоҳ бўлиш ўрнига  фаолиятимизга ҳалақит бериб, фақат тирноқ остидан кир қидириб, одамлардан яхши дуолар олиш ўрнига уларнинг нафрат ва қарғинчига дучор бўлаётган кимсалар бу қилмишларининг ҳажри борлиги ва у албатта агар насиб қилган бўлса, фарзанларидан ёки фарзанларига қайтиши муқаррарлигини бир таналарига ўйлаб кўрсалар яхши бўлар эди.

 

 

 

Read more...

Bu rasmda men ham borman

Bu rasmda men ham borman.

“Ozodlik”  va “Ozodlik”ning yurtimizdagi tarafdorlari @SizdanTelegram kanali tomonidan Buxoro muhandislik – texnоlogiya institutida majburiy mehnatga talabalar va o’qituvchilarning jalb qilinayotganligi haqida bong urildi. Hurmatli “Ozodlik”dagi janob akalar, avvalo siz qilayotgan “rahmdillik” uchun alohida “raxmat”.

Siz dunyoga internet tarmog’i orqali ulashgan rasmda men ham borman!

Avvalo eslatib o’tmoqchimanki shaxsning ruxsatisiz unga tegishli bo’lgan fotosuratni tarqatishga hech kimning haqqi yo’q! Bu siz asosiy niqob qilib olgan zamonaviy jurnalistikaning eng asosiy qoidasi!

Innan keyin, o’zim yashab turgan joy, o’zim o’qiyotgan oliygoh uchun hissa qoshishni sizning ruhsatingiz bilan amalga oshirishim kerakligini bilamagandim. Ikkinchidan talabalar va o’qituvchilar huquqlarini himoya qilish sizning chekingizga tushgani yo’q. “Ozodlik”dagi “mehribonlarim” sizga O’zbekistonning bir farzandi sifatida maslahatim va iltimosim shundan iboratki, barmoqlaringizga yopishib qolgan “klaviatura tugmalari” ni bir chetga qo’yingda uyingiz hovlisiga daraxt eking. Sababiki, vaqt o’tib nabiralaringiz bobomdan faqat dog’ qolibdi deyishmasin.

O’zbek xalq maqoli:

Yaxshidan bog’ qoladi,

yomondan esa dog’.           Javohir Sulton

Read more...