Blog

3 декабр – Халқаро ногиронлар куни

1992 йил 14 октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 47/3-сонли қарорига асосан 3-декабр Халқаро ногиронлар куни сифатида эълон қилинди ва ташкилотга аъзо давлатларни ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказишга чақирди.

Ушбу кунни нишонлаш тўғрисидаги қарор Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1983-1992 йилларни қамраб олган ногиронлар ўн йиллигининг охирида қабул қилинди. Мазкур ўн йил ичида ногиронлар ҳолатини яхшилаш ва улар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида, хабардорликни ошириш ва чора-тадбирлар кўриш каби катта ишлар амалга оширилди.
Дунёда тахминан 1 миллиардга яқин ногиронлиги бўлганлар истиқомат қилади ва уларнинг барчаси жамият ҳаётидаги кенг кўламли, самарали ва тенг ҳуқуқли иштирокини чеклайдиган, жисмоний, ижтимоий-иқтисодий тўсиқларга дуч келади. БМТ маълумотларига кўра, улар таълим, меҳнат, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий кўмак каби асосий манбалардан тенг равишда фойдалана олмайди.
Республикамизда 3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” сифатида эълон қилиниши ҳамда кенг миқёсда нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг исботидир. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг шартнома тўловларини тўлаб берилиши, ўтган ўқув йилидан бошлаб қонунда белгиланган тартибда уларни олий ўқув юртларига грант асосида қабул қилиниши соҳада амалга оширилаётган ишларнинг бир қисмигина холос.
Бухоро муҳандислик-технология институтида 3 декабр Халқаро ногиронлар куни доирасида турли ижтимоий ҳайрия тадбирлари, лойиҳалар, тадбирлар ўтказилди. Хар бир факултет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ташаббус кўрсатиб, турли ҳайрия, кўнгилочар дастурлари билан соғлигида нуқсони бор талабалар, ишчи-хизматчилар ва профессор-ўқитувчиларга байрам совғаларини топширишди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *