Daily Archives - 02/18/2021

Мустақил изланувчиликка (PhD ва DSc) ўқишга кирмоқчи бўлганлар диққатига!!!

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

 

  1. Ариза.
  2. Қисқача биографик маълумот (обʼективка – намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда).
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
  4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун), олий маʼлумот (мутахасислик дастурлари боʼйича) тўғʼрисида диплом нусхаси.
  5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ОАК эътироф этган журналларда чоп этилган бўлиши ва 2 та тезис).
  6. Иш жойидан тавсифнома
  7. Паспорт нусхаси.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса)

 

Барча хужжатлар .pdf шаклида тайёрланиб Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборилади.

 

ОТМ ва илмий ташкилотлар талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини 15 сентябрдан 15 октябргача, 15 январдан 15 февралгача, 15 апрелдан 15 майгача, 15 июлдан 15 августгача бўлган даврларда қабул қилиши мумкин бўлади.

“Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш” бўлими

 

Read more...