Daily Archives - 02/04/2021

КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ БУЮК МАҚСАДЛАРИМИЗГА ЭРИШИШНИНГ МУҲИМ КАФОЛАТИДИР

2021 йил 02 феврал куни Бухоро муҳандислик-технология институти «Технологик машина ва жиҳозлар» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистрантлари Бухоро шаҳридаги 23-мактабга ташриф буюришди. Ушбу ташриф доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларнинг фикрлаш доираси ва  дунёқарашини кенгайтириш каби вазифлар мақсад қилиб олинди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрь ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедрасининг педагог-ходимлари: доц. Қурбонов Ф.А., доц.О.И.Ражабов, кат.ўқит.М.Ҳ.Гаппарова, А.А. Темиров ва М8-20 ТМЖТХК гуруҳи магистрантлари: М. Сирожова, Х.Зиёдуллаева, Ж.Халилов, Н. Каримов, А.Мирзаев, М. Самадовалар Бухоро шаҳри 23-мактабга ташриф буюришиб, улар томонидан“Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” мавзусида маънавий тадбир ташкиллаштирилди.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онг тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. (more…)

Read more...