Daily Archives - 02/03/2021

Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари – “mGovAward” Республика танлови ғолиблари!

2020 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида IT-Park томонидан Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда  олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Ўзбекистонда давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи «mGovAward» Республика танлови бўлиб ўтди. Ушбу танловда  Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникация тизимлари” таълим йўналишида таҳсил олаётган  704-18 ТЖБ гуруҳ талабаси Амирқулов Мехрож, 712-17 ТЖБ гуруҳ талабаси Сафоев Нодиржон ва касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари) таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар 712-16 ИАТ гуруҳ талабаси  Ҳожиева Шахрибону ва 712-16 ИАТ гуруҳи талабаси Хайруллаев Ҳаётжонлар ҳамда  жамоа ментори сифатида институтимиз “Ахборот коммуникация технологиялари” кафедраси ўқитувчиси Аслонов Қодир Зиёдуллаевичлар  “Имом Бухорий” жамоаси номи билан “Туризм” йўналишида маҳаллий ва хорижий саёҳатчиларга Ўзбекистон маданий бойлиги, меъроси, ўзига хослиги ва ҳунармандчилигини тарғибот қилиш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган дастурни  ишлаб чиқиб, “Imam Bukhary team Seven Pirs” мобиль иловаси билан иштирок этдилар ва  фахрли 2-ўринни эгаллаб, 30 минг АҚШ доллорни қўлга киритдилар

(more…)

Read more...