Daily Archives - 02/02/2021

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ – ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР НИГОҲИДА

Жаҳондаги  ривожланган давлатлар ўз фаолиятининг турли соҳаларини, шу жумладан, таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришни ҳам тегишли миллий моделлар асосида ташкил қилишган. Дунёда мустақил таълим олиш сифатини ошириш ёшларнинг жамиятда муваффақиятли ўз ўрнини топишида муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Жумлaдaн, 2030 йилгaчa қaбул қилингaн умумжaҳон тaълим Концепциясидa “бутун ҳaёт дaвомидa сифaтли тaълим олишгa имконият ярaтиш” ғояси ёшларнинг замонавий таълим олишлари, мустақил ишлаш малакаларини узлуксиз ошириш орқали мутахассисларнинг зарурий компетенцияларини, ижодий ярaтувчaнлик, тадқиқотчилик, мантиқий тaфaккурини ривожлaнтиришгa aлоҳидa эътибор қaрaтилгaн.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ёшларнинг эзгу интилишлари, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилгани, айниқса давлатимиз раҳбари уларни Ватанимизнинг энг катта бойлиги ва бебаҳо хазинасига қиёслагани, мардлиги ва жасоратини юксак эътироф этгани бизни ниҳоятда руҳлантирди. Жумладан, мамлакатимизда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида икки йилдан буён талабалар, докторантлар ва тадқиқотчилар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ўтказиб келинмоқда.  2021 йил 28 январда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ушбу танловнинг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароит ва имкониятлар алоҳида тилга олинди, бу каби тадбирлар орқали иқтидорли, изланувчан ва тадқиқотчи талабалар ҳар доим қўллаб-қуватланиши таъкидланди. Жорий йилги танловда талабалар ва ёш тадқиқотчилардан 500 дан ортиқ илмий мақола келиб тушган. Экспертлар хулосаси асосида шулардан 44 та энг яхши мақола танланди.

(more…)

Read more...

Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари “Йил талабаси — 2020” халқаро танлови ғолиблари

Барчамизга яхши маълумки, ҳар бир давлатнинг барқарор тараққиёти ҳамда ривожланиши инсон омилига, хусусан, ёш авлоднинг илмий, ижодий ва маънавий салоҳиятига боғлиқ. Ҳозирги глобаллашув асрида ёшларнинг дунёқараши, фикри кун сайин ўзгариб бормоқда. Давлат раҳбари томонидан ёш авлодни шакллантиришнинг дастлабки палласида тарбия масалаларига, бошланғич, ўрта ва олий таълим ислоҳотига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли, юртнинг эртанги куни учун даҳлдорлик ҳис этадиган, мақсадга интилувчан, ватанпарвар ва садоқатли шахслар сифатида тарбиялаш мамлакатимизни дунёнинг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олишида муҳим омилдир.

 

 

(more…)

Read more...