Daily Archives - 09/03/2020

“Bilimlar kuni tadbiri” (+Foto)

Бугун мамалакатимизнинг барча таълим муассасаларида билимлар куни тадбирлари ўтказилди. Жумладан, Бухоро муҳандислик-технология институтида ҳам зум платформаси орқали давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Дастлаб, институт ректори талабаларни “Билимлар куни” ва ватанимиз мустақиллигининг 29 йилллиги муносабати билан қутлади. (more…)

Read more...

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН !

Дунё яралибдики, одамзод ҳурликнинг, озодликнинг ошиғи, мафтуни. Тарихдан маълумки, жами жангу жадаллар халқнинг эркинлигини, мамлакат мустақиллигини тортиб олиш ёки асраб қолиш учун олиб борилган. Одамнинг ҳам, халқнинг ҳам қадру қиймати унинг нечоғлик озод экани билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам “дунёда энг гўзал инсон – бу озод инсондир” . (more…)

Read more...

“Энг яхши мақолалар”

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан 2020 йил 17 январда тасдиқланган 2020 йилда ёшлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан “Йўл харитаси”нинг 22-бандида белгиланган вазифалар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 330-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Биз коррупцияга қаршимиз”, “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” ва “Одам савдоси – давр муаммосишиори остида “Энг яхши мақола” номинациясида масофавий тарзда мақолалар танлови ўтказилди. Танловда барча факультет талабалари фаол иштирок этдилар. (more…)

Read more...

ЗАМОН БИЛАН ҲАМҚАДАМ

Бугунги пандемия шароитида ҳам ҳаёт тўхтаб қолган эмас. Аксинча бундай шароитда  яна ҳам ҳушёр, яна ҳам чаққон ва зийрак бўлишга тўғри келади. Ўзгаришлар, ислоҳотлар, ривожланиш, тараққиёт давом этяпти. Айниқса, таълим соҳасида жуда катта янгиликлар кириб келяпти. Бу бир томондан давр талаби бўлса, бир томондан, пандемия сабаб заруратга айланди. Таълим йўналишида бўлаётган ўзгаришлардан бири бу соҳага масофавий таълимнинг кириб келишидир. (more…)

Read more...

ИСТИҚЛОЛ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

1991 йил халқимиз солномасида зарҳал ҳарфлар билан сана сифатида мангуликка муҳрланди. 130 йил давом этган истибдоддан сўнг миллатимиз мустақилликни қўлга қиритди. Аввал Чор Россияси, кейин қизил империя даврида жуда мудҳиш сиёсий вазият ҳукмронлик қилган эди. (more…)

Read more...

Истиқлол муборак , жонажон юртим!

1991 йил  1 сентябр – юртим тарихида унутилмас кун! Юртим Мустақил бўлди.Ўз  заминига  ўзи эга бўлди. Ўзбекистон гўзал ва мафтункор,серқуёш ва навқирон диёр.Ўзбек халқи мардонавор, кечиримли, сабрли, матонатли ва меҳнаткаш халқ. Меҳнатсевар  ўзбек  замини  меҳмондўст, меҳрибон ва сахий. (more…)

Read more...

Мустақиллик юрт шодлиги

Мустақиллик — давлатнинг ички ва ташқи ишларда бошқа давлатларга қарам бўлмай фаолият кўрсатиши. Мустақиллик тамойилларига риоя этиш давлатлараро ўзаро муносабатларда етакчи, ҳукмрон қоидадир. Ҳар бир давлатнинг мустақиллигини тан олиш ўзаро тинч – тотув яшашнинг принсипларидан биридир. (more…)

Read more...