Daily Archives - 06/29/2020

КОРРУПЦИЯ –ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Ҳозирги вақтда жамиятимизнинг кўп сонли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий муаммолари орасида коррупцияга қарши кураш муаммоси айниқса муҳим ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга оширишнинг дастлабки босқичида қурилиш ва таълим соҳалари танланди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошира бошлади. Мазкур лойиҳа доирасида 2019 йил 13 декабрида Бухоро муҳандислик-технология институтида “Олий математика” кафедраси профессори М.Ш.Пўлотова раҳбарлигида “Биз ёшлар – коррупцияга қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда институт раҳбарияти, гуруҳ мураббийлари ва талабалар иштирок этишди. (more…)

Read more...