Daily Archives - 05/21/2020

Онлине олимпиада

Коронавирус пандемияси сабабли ўқув жараёнлари масофавий ташкил этилиши билан бирга “Менежмент” кафедрасида ташкил этилган тўгараклар ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Тўгарак аъзоларидан икки нафари ўз илмий раҳбарлари бошчилигида “Время знаний” халқаро интернет олимпиада қатнашчиси сифатида биринчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишди. Булар 718-16 МНТ гуруҳи 4-босқич талабаси Муқимов Алишер (илмий раҳбар: Жумаева Зулфия Қаюмовна) ва  710-18 ИЧТ гуруҳи 2-босқич талабаси Худаярова Меҳрангиз (илмий раҳбар: Расулова Н.Н.). Уйда қолиб ҳам ўқиш-ўрганишни, ўз билимларини оширишни давом эттириш мумкинлигини кўрсатган талабаларимизга келажакда омад ва янги зафарлар тилаб қоламиз.

(more…)

Read more...

Савоб ишни ҳар ким – ҳар кун қилиши керак.

Бух МТИ “Энергетика” факультети

декан ўринбосари Д.О.Ғафуров

Баъзан оддий бир қўшик, ҳам инсон қалбига илҳом бахш этиши, кўнгилларда бир олам туйғуларни жўш урдириши мумкин экан. Ҳаво мавжларида ҳаёт фалсафасидан иборат “Нима қолди?” деган қўшиқ янграмокда. Дар ҳақиқат ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятларидан бири ўзгалар ташвишига шерик бўлиш орқали бошига ташвиш тушган вақтда бир – бирини қўллаб-қувватлашдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевни каранавирус пандемеяси бўлиб турган ҳозирги мураккаб вақтда – жамиятимизнинг иқтисодий ахволи қийин бўлган қатламига – саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар ва идора-ташкилотилар рахбарлари тамонидан қўллаб қувватлашга чақириғига жавобан таълим тизими ходимлари ҳам биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатдилар. (more…)

Read more...