Daily Archives - 05/18/2020

Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан карантин даврида талабалар учун ўқув машғулотлари Moodle тизимида олиб борилаяпти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги   233-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтидаги 32 та таълим йўналиши ҳамда 13 та магистратура мутахассисликларида баҳорги семестрида ўқитиладиган 302 та фанлар Moodle электрон таълим дастури тўлиқ жойлаштирилди.

Ўқув материаллари, маъруза, амалий ва тажриба машғулотларининг видеодарслари, мавзулар бўйича тақдимотлар, видео лавҳалар, ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, масалалар тўплами, ҳар бир мавзудан 10 тадан тестлар ва 5 тадан назорат саволлари 32 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тизимга жойлаштирилди. (more…)

Read more...