Daily Archives - 05/12/2020

БИРЛАШГАН ЎЗАР

Р.А. Хаитов – БухМТИ ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, 

Н.И. Мирзақулова – “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи”

 

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 27 апрелидан 28 апрелига ўтар кечаси мамлакатимизга Туркманистон республика-сидан кириб келган кучли тўфон сабабли  Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари катта талофат кўрди.   Бу катта офат аҳоли турар-жойлари, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш соҳа ҳамда саноат корхоналари биноларининг том қисми шиферлари ва айрим конструктив қисмларини қисман ёки бутунлай бузиб ташлади. Бундай ҳолда табиийки, инсонлар бир-бирининг ёрдамига муҳтож бўлишади. Буюк тарихий меросга эга бўлган халқимиз орасида шундай умуминсоний қадриятлар шаклланганки, улар бир-бирини қўллаш, меҳр кўрсатиш, руҳан далда бўлиш, бир-бирига ғамғўрлик қилиш туйғулари орқали  бирлашишга ва ҳар қандай қийинчиликни бирлашиб енгишга ундайдилар. (more…)

Read more...

“ИНСОН АЗИЗ – ХОТИРА МУҚАДДАС!”

 

Р. Хаитов – БухМТИ ёшлар билан ишлаш бўйича проректор,

         Н. Мирзақулова – Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат

бўлими бошлиғи

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Н.Баракаев, ўқув ишлари бўйича проректор Ш.Ходжиев, молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор Ф.Ғайбуллаев, факультетлар деканлари Х.Рахмонов, Р.Адизов, Ш.Атауллаев, институт касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Очилов, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”  услубчиси А.Худаяров, Ёшлар иттифоқи етакчиси О.Юлиев ва  бир гуруҳ фаол талаба-ёшлар юртимизда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда II жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида яшовчи II жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийси Алима ая Гаффарованинг хонадонига ташриф буюрдилар. (more…)

Read more...