Daily Archives - 05/07/2020

Карантин муддатини сабр-қаноат билан ўтказайлик

Латофат Султонова

БМТИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси

      Асрлар давомида инсоният ўз бошидан не-не суронли кунларни ўтказган. Ана шундай қийин даврларда ҳам киши изланишдан, кашфиёт қилишдан, ривожланишдан тўхтамаган. Шундай дамлардан ҳам ҳикмат излаб, бахт ҳиссини туйиб яшаганлар бор. Пандемия таҳдиди шароитида ҳам Ўзбекистон тизимли режа билан иш олиб бораётганини тан олишимиз керак. Ҳукуматимиз қатъий карантин талабларини бажарилишини назорат қилиш билан бир қаторда, муҳтож оилаларга моддий кўмак бериш,

(more…)

Read more...

БИЗ БИРГАЛИКДА КАТТА КУЧМИЗ!

 

А.Қ.Салохов

Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Барчамизга маълумки, бугунги кунда бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда ҳам  коронавирус эпидемияси чалинганлар сони  кўпайиб бораётганлиги барчамиздан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтиришни, жорий этилган барча тартиб-қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилишни талаб этмоқда. (more…)

Read more...

ХАЛҚ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛГАН ЮРТБОШИМ!

 

доц.Вохидова М.Т. –

БМТИ, “Ижтимоий фанлар” кафедраси

 

Бугунги кун дунё аҳли учун бир синов давр бўлди. Бутун дунёни ўзига қаратган, ташвишга солган пандемия бизнинг тинч, осуда, фаровон мамлакатимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бизнинг халқимиз, миллатимиз азалдан сабр-бардошли, чидамли, ҳар қандай мушкулотни енгадиган халқ. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг халқи учун олиб бораётган изчил тадбирлари, барча ҳатти-ҳаракатлари, халқи учун қайғураётгани, бу ўз халқига ишонганидан, ғамхўрлигидан далолат беради. Мен ўз миллатимни, ўз халқимни, ўз юртбошимни биламан. Қайси юртда шундай халқи учун қайғурадиган, жонкуяр юртбоши бор. Бу бизнинг мамлакатимизда. Бизлардан талаб қилинаётган асосий вазифа ва топшириқ  ўзимизни ва яқин қариндошларимизни бу пандемиядан асраш бўлиб қоляпти. Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, кескин чоралар Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олмоқда. (more…)

Read more...

Сабр ва қаноат – юксак инсоний хислат

 

Х.Х.Рахматова – БухороМТИ

Ижтимоий фанлар кафедраси

 катта ўқитувчиси

Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Президентимиз короновирус билан боғлиқ вазият бўйича Мурожаатларида қадимий урф-одатларимизга қатъий риоя этишимиз, аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гаплар тарқалишига асло йўл қўймаслик лозимлиги, бундай бало хонадонларимиз тоза, озода, ўзимиз ҳам руҳан, ҳам жисмонан пок, сабр-тоқат билан оила бағрида бўлгандагина даф бўлиши мумкинлиги, шу ўринда кўпни кўрган, ҳар қандай қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтган нуроний оталаримиз, мунис оналаримиз ўз жонкуярлиги, сабр-бардоши, эзгу дуолари билан барчага ибрат бўладилар, деб ишонч билдирдилар. (more…)

Read more...

Шукроналик сеҳрли куч

 

Нурматова Нигора Умаровна

БухМТИ Ижтимоий фанлар кафедраси доценти

 

Бугунги кунда  бутун дунё ҳамжамияти коронавирус касаллигидан жабр чекмоқда. Бу касалликнинг дунё бўйлаб тарқалиши, ундан касалланганлар сонининг кескин ортиб бориши, албатта барчани ташвишга солмай қўймайди.

Давлатимиз  муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида бу инфекциянинг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида барча зарур ва кескин чораларни кўрмоқда. Бугун юртимизда халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, коронавирус инфекциясига чалинишнинг олдини олиш, ушбу касаллик билан оғриганлар сонини қисқартириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, тинчлик, хотиржамликни таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда. (more…)

Read more...

Хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик

 

Бугун 5 май куни Бухоро муҳандислик-технология институтида Москва “Станкин” давлат технология университети билан ҳамкорликда ZOOM дастури орқали вебинар ўтказилди. Вебинарда Москва “Станкин”  давлат технология университетининг ягона деканат директори  т.ф.н., доцент Рамиль Амирович Нежметдинов “Индустрия 4.0. Рақамли ташкилотга ўтиш жараёни” мавзусида маъруза қилди. Вебинарда Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент давлат техника университети, Навоий кончилик институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Вебинар давомида “Рақамли индустрия 4.0. Рақамли ташкилотга ўтиш” қандай амалга оширилади, унинг моҳияти, афзаллиги ва рақамли ташкилотни бошқариш самарадорлиги каби саволларига жавоб берилди.

 

(more…)

Read more...