Daily Archives - 05/02/2020

ИНСОН ҚИСМАТИ – УМР ҲИКМАТИ

 

Мавлуда Абдусамадовна Раҳмонова –

Республика Маънавият ва маърифат  Маркази

Бухоро бўлими “Маърифат” жамияти тарғиботчиси

 

Фалсафа илмида “олами кабир”, “олами сағир” деган тушунчалар бор. “Олами кабир” – бу коинотимиз, яшаб турган дунёмиз бўлса; “Олами сағир” – ҳар бир инсоннинг ўзи, ҳаёти, ижоди ва ҳоказоларидир. Агар муайян бир инсоннинг умри бошқа одамлар учун ибрат мактаби бўлса, унинг ҳаёт йўли ўз халқи учун биттагина ҳикмат яратишга хизмат қилса, у одам, шубҳасиз, муборак ва муҳтарам зотдир. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг “Анвармирзо ҳикоятлари”[1] китобида шундай улуғлардан бири – II жаҳон уруши қатнашчиси Юнусмирзо Ҳусаинов ҳақидаги “Савоб халтаси” шеърининг чоп этилиши маънавий ҳаётимизда катта воқеа бўлди. Шеър содда ва равон тилда ёзилгани учун инсонлар қалбига йўл топиб, қўлдан – қўлга ўтиб, кўпчилик ёддан биладиган шеърлар қаторидан ўрин олмоқда. (more…)

Read more...