Daily Archives - 03/09/2020

Ўқитувчилар академик мобиллиги

К.И. Скрябин номидаги Қирғизистон миллий аграр университети (ҚМАУ) маъуриятининг 2020 йил 27 февралдаги 01-3 / 261-сонли хатидаги таклифномасига биноан институт магистратура бўлими бошлиғи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А. Низамов томонидан 2020 йил 2-6 март кунлари ҚМАУнинг “Транспорт жараёнлари технологияси” йўналиши талабалари учун “Транспорт менежменти” курси бўйича меҳмон маърузалари ташкил этилди. Талабалар маърузаларга катта қизиқиш билдирдилар ва ўқитувчининг юқори профессионаллиги учун миннатдорчилик билдирдилар. ҚМАУ ходимлари олий таълим сифатини ва ташқи интеграция алоқаларини оширишга ёрдам берадиган ўқитувчиларнинг академик мобиллигини бошқа фан соҳаларида ҳам ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

 

(more…)

Read more...

Репродуктив саломатликнинг аҳамияти

Бухоро муҳандислик- технология институтида талабалар ўртасида Хотин-қизлар қўмитаси ва “Соғлом авлод учун” хайрия фонди билан ҳамкорликда Репродуктив саломатлик, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзи, аёллар ва болаларда учрайдиган касалликларни олдини олиш мақсадида «Репродуктив саломатликнинг аҳамияти» мавзусида тадбир ўтказилди. (more…)

Read more...