Monthly Archives - December 2019

“Uzbekistan GTL” МЧЖ стипендияси танлови ғолиблари

 

«Uzbekistan GTL» МЧЖ Ўзбекистондаги талабаларни муносиб моддий ва ижтимоий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда «Uzbekistan GTL» Компанияси истиқболли ёшларни келажакда компаниянинг ходимлари сифатида жалб қилиш мақсадида олий таълим муассасаларидан III ва IV курс талабалари ҳамда II курс магистратура мутахассислиги магистрлари ўртасида стипендияси танлови ташкил этилган эди. Шунга кўра, 2019 йилнинг 25 сентябрь куни Бухоро муҳандислик-технология институти ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 1-босқичда ғолиб бўлган талабалардан 80 нафари 2-босқич ғолиблигини қўлга киритиш учун иштирок этдилар.

Мазкур танловда, “Нефт-газ технологияси” факультетидан 5321400-“Нефт-газкимё саноати технологияси” таълим йўналиши талабалари ҳамда 5А 321401-“Кимёвий ва нефт-газ кимёвий технологиялар” магистратура мутахассислиги магистрларидан 50 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди.

Тошкент, Қарши ва Бухоро шахарларида ўтказилган UzGTL стипендия дастурининг учинчи босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун республикамиз олий ўқув юртларидан юзлаб талабалар иштирок этишди ва улар орасидан энг иқтидорли, хорижий  тиллар (рус ва инглиз)ни мукаммал биладиган муносиб номзодлардан 12 нафари ғолиб бўлишди.

UzGTL стипендия дастурининг учинчи босқичида Бухоро муҳандислик–технология институти “Нефть-газ технологияси” факультетидан 2 нафар талабалар 216-17 НГТ гуруҳ талабаси Мурадова Юлдуз Маликжон қизи ва 216-16 НГТ гуруҳ талабаси Нураддинов Нураддин Одамбой ўғли каби иқтидорли талабаларимиз танловнинг ғолиби этиб танландилар.

 

 

(more…)

Read more...

Халқаро кузатувчилар 23-участка сайлов комиссиясида

22 декабрь Сайлов кунига саноқли кунлар қолди. 23 – сайлов участкасида айни вақтда иш қизғин давом этмоқда. 23-сайлов участкасида эрталаб соат 8.00дан эшиклар очилиб, хорижий меҳмонларни кутиб олиш, сайлов бюллетенларини  имзолаб, муҳрлаш жараёнлари бормоқда. Айни дамда янги йил шукуҳи ҳамма комиссия аъзоларини кайфиятини кўтармоқда. Шу кунга қадар 23- сайлов участкасига хорижий кузатувчи Кулеба О.В. (Миссия МДҲ)  ташриф буюрган бўлса,  бугун ШҲТдан Сиоюн СЕ,  Шохин Самади, Дониар Чиркеев, Фан Фан СИН, Гульмира Кенебаева, Бауыржан Имандосов, Мунир Хабиб, Муратбек Азимбакиев, Булат Хисамутдинов каби хорижий ва халқаро кузатувчилар ташриф буюрдилар. Хорижий кузатувчилар комиссия фаолиятига қизиқиб, сайлов жараёнига оид саволлар беришди. Комиссия раиси А.Х.Гаффоров сайлов куни 23-сайлов участкасидан 905 нафар сайловчи овоз бериши,  шулардан 24 нафарига кўчма қути юборилиши, 54 нафар сайловчимиз биринчи маротаба овоз беришини, 1 нафар сайловчимиз хорижга чиқиши  сабабли олдиндан овоз берганлиги хақида тўлиқ маълумот берди.   Хорижий кузатувчилар комиссия аъзолари ишларини кузатиб, улар томонидан бюллетенларнинг имзоланаётганлиги ва муҳрланаётганлигини кўриб, 23- сайлов участкасидан 23-Бухоро сайлов округидан кўрсатилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар, 4-Пиридастгир сайлов округидан кўрсатилган Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутатлигига номзодлар,  11-Бахт сайлов округидан Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутатлигига  кўрсатилган номзодлар ва уларнинг тавсия этган партиялар ҳақидаги ҳамда сайлов куни сайловчиларнинг овоз бериш тартиби ҳақидаги маълумотларни комиссия аъзоси Д.Исаева тушунтириб берди.

(more…)

Read more...

Бухоро мухандислик технология институтида талаба ёшларнинг кишги таътили олдидан институт ректори ва касаба уюшмаси раиси томонидан чин етим талабаларни кабул маросими утказилди.

Бухоро мухандислик технология институтида талаба ёшларнинг кишги таътили олдидан институт ректори ва касаба уюшмаси раиси томонидан чин етим талабаларни кабул маросими утказилди. Сузга чикган институт ректори Н.Баракаев ва касаба уюшмаси раиси Ш Очилов ота- она каровисиз талабаларнинг ижтимоий ахволи билан бирма бир сухбатлашиб уларга янги йил табригини билдирдилар. Тадбир якунида касаба уюшмаси томонидан талабаларга янги йил совғалари такдим этилди.

(more…)

Read more...

Бухоро муҳандислик-технология институтида 17 декабрь куни БМТ Модели асосида халқаро талабалар анжумани ўз ишини бошлади.

Бухоро муҳандислик-технология институти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган тадбирда 250 нафардан зиёд иқтидорли талабалари, шунингдек, Ҳиндистон, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлардан келган ёшлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди. (more…)

Read more...

SANOAT KORXONALARINING ENERGIYA SAMARADORLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MUAMMOLARI

SANOAT KORXONALARINING ENERGIYA SAMARADORLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MUAMMOLARI

Mirzoyev Narzullo Nuriddinovich

Buxoro muxandislik texnologiya instituti Energoaudit kafedrasi

        O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 22 avgust  PQ-4422-sonli “Iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy sohaning energiya samaradorligini oshirish, energiya tejovchi texnologiyalarni joriy etish va qayta tiklanuvchi energiya manbalarini rivojlantirishning tezkor chora-tadbirlari to‘g‘risida” qarori ijrosini ta’minlash maqsadida  2019 yil 4-noyabr kuni Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalashtirish muxandislari instituti Buxoro filialida Energetika vazirligi va Iqtisodiyot va sanoat vazirligi tomonidan energiya samaradorligi va savdo yarmarkasi bo’lib o’tdi.

(more…)

Read more...

10 dekabr – Oʻzbekiston Respublikasining Davlat madhiyasi qabul qilingan kun

Qudratli mamlakatimizning bepoyon kengliklari, go‘zal tabiati, purviqor tog‘lariyu jannatmonand bog‘lari, ko‘hna daryolariyu oydin ko‘llari, ko‘kka bo‘y cho‘zgan shaharlariyu chiroy ochgan qishloqlari, buyuk ajdodlarimizning barhayot siymolari va ularga munosib avlodlarning azmu shijoatga to‘la nigohlari, bag‘rikeng, mehmondo‘st xalqimizning yuksak bunyodkorlik va yaratuvchanlik salohiyati, buguni va ertasi, sarhadlarda sergak turgan tinchlik posbonlariyu baxtli hayotdan masrur o‘g‘il-qizlarning shodon kulgulari, mustaqil Vatanimizning shonu shuhrati… (more…)

Read more...

Бухоро муҳандислик-технология институти ва Кубань Давлат технология университетининг ўзаро ҳамкорлик ишлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли ва 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли Қарорларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институти ва Кубань Давлат технология университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган эди. Ушбу шартномага асосан бизнинг институтимизга 2019 йил 24 ноябрдан 29 ноябргача КубДТУ профессори В.В.Деревенко ташриф буюрди.

(more…)

Read more...