Blog

“12А” жамоаси Ректор кубоги соҳибига айланди

Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижодий салоҳияти ва ўз истеъдодларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтида  “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ўтказилди. Танловда  Станкин номидаги Москва давлат техника университетининг Бухоро филиали “Станкин”, Энергетика факултетининг “12А”, М ва АҚ факултетининг “Ёш механиклар”, К ва ООТ факултетининг “Ёш химиклар”, НГТ факултетининг “Нефтгазчилар”, Енгил саноат факультетининг “Текистил”, Т ва ЧС факултетининг “Полончи” жамоалари “Ректор кубоги” учун ўзаро беллашдилар. Бахсларга киришган жамоалар кўрик-танловга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўрганликларини намоён этишди. Кўтаринки руҳда ўтган танлов якунига кўра фахрли 3-ўринни “Ёш химиклар”, 2-ўринни “Полончи” жамоалари эгаллаган бўлишса,  1-ўринни эгаллаган Энергетика факултетининг “12А” жамоаси Ректор кубоги соҳибига айланди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *