Blog

Қадим кентда қардош меҳмонлар!!!

Бухоро муҳандислик-технология институтида хорижий Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ҳар қачонгиданда юқори босқичга кўтариш, хорижий таълим даргоҳлари билан ўзаро талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ривожлантириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шундай ҳамкорликнинг навбатдагиси Қозон федерал университети билан ўрнатилди. 21 февраль куни Қозон Федерал университетининг Набережние Челни институти директори  Ганиев Махмут Масхутович ва умумий масалалар бўйича дирктор ўринбосари Умаров Марат Файзуллаевич ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва таълим тизимидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтига ташриф буюришди. Дастлаб икки таълим даргоҳи раҳбарлари ўзаро учрашув ўтказишди. Унда таълим муассасалари орасидаги ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш, қўшма дастур асосида талабаларни ўқитиш тизимини жорий этиш ва ўзаро профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Якунда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш ва илмий ишларни бажаришга, талабаларни эса амалиёт ўташлари учун Қозон Федерал университетига юборишга келишиб олинди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.