Blog

Ўзбек киноси ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни.

Ўз даврининг буюк мутаффакири Мирзо Улуғбекнинг оила муҳити соғлом авлодни етиштириш ҳақидаги фикрлари шундан иборатки, алломанинг уқтиришича, боланинг билим олишига бўлган қизиқиши, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган муҳит муҳим ўрин эгаллайди. Оилада ота – оналар ўз фарзандларининг ҳақиқий инсон бўлиб камол топишига алоҳида эътибор беришлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович ижодкор зиёлилар билан 2017 йил 3 август куни бўлган учрашувда қатъият билан “Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади”,- деб таъкидлади.

Биргина 2019 йилда киночиларимиз томонидан тарихий сьюжетга эга бўлган 10 га яқин кино олинди. Кинолар тақдимотлари ва ёшлар орасида ижодкорлар билан учрашувлар кенг миқёсда ўтказилиб келинмоқда. 2020 йил 24 феврал куни Бухоро шаҳридаги  Ёшлар марказида “Элпарвар” фильми ижодкорлари билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди ва унда Бухоро муҳандислик – технология институтининг юздан ортиқ талабалари ҳам иштирок этишди. Учрашув жараёнида “Элпарвар” фильми, унинг яратилиши ва ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди. Кўтаринки кайфиятда ўтган учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Шафоат Рахматуллаева, Бухоро драма театри режиссёри Ўзбекистон халқ артисти Убайдулло Омон, “Ўзбеккино” АЖ мутассади ходими Али  Чориев, ёшларимизнинг севимли ижодкори “Даракчи” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Рустам Жабборовларнинг чиқишлари ёшларнинг кинога бўлган меҳр ва ҳавасларини  янада орттирди.  Учрашув республика ва вилоят оммавий ахборот ходимлари томонидан кенг ёритилди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *