Blog

ЎЗБЕК АЁЛЛАРИНИНГ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН МУНОСИБ ЎРНИ

Одамзот онгли ҳаёт бошлаган кундан бери инсоният аёл зотига ихлос қўйиб, уни севиб, ардоқлаб келади. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш Шарққа, ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Ер юзида ўзининг ақл-заковати, мард ва донолиги, гўзал ҳусни, андиша ва сабр-тоқати, меҳр ва садоқати билан дунёга донг таратган аёллар жуда кўп.

Жамиятнинг маънавий ривожи,   

                                                                                  ундаги ҳуқуқийлик, адолатлилик

    мезони даражаси хотин-қизларга

                                                                                             бўлган муносабат билан белгила-

                                                                                              нади. Аҳоли эркинлиги ва турмуш

                                                                                            фаровонлиги шу юрт аёлларининг

                                                                                         мамлакат ҳаётидаги ўрни билан

                                                                                            ўлчанади.

Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланган. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш Шарқ халқларига, жумладан, ўзбек халқига хос хусусиятдир. Муборак ҳадиси шарифдаги “Жаннат оналар оёғи остидадур”, “Аввал онангизга, яна онангизга, ва яна онангизга, сўнгра отангизга яхшилик қилинг”, деган беназир сўзларда ҳам ана шу адоқсиз эҳтиром намоён бўлиб турибди. Бизнинг ўзбек хотин-қизлари орасида жаҳон тарихида ўз номи, ўрни билан машҳур аёллар жуда кўп, Тўмарис, Сарой Мулкхоним, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Зебунисобегим, Жаҳон отин, Увайсий, Акбар отин, Зулфия, Саида каби шоиру фозилалар, ҳукмдорлар ўтган.

Жаҳон маданияти ва маънавияти хазинасига Ал-Хоразмий, Беруний, ибн Сино, имом ал-Бухорий, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Қошғарий, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур каби юзлаб алломаи замонларни дунёга келтириб, тарбиялаб берган ҳам бизнинг заминда камолга етган аёллардир.

Ҳамиша яхшилик ва эзгуликка интилган ўзбек асли – онанинг жаҳоншумул қадру қимматини, унинг умуминсоний мазмунини аниқлашда ва юксак баҳолашда бизнинг доно момоларимиз дунё олимларидан юқори турганлари маълум.

“Инсон онасини, – деб ёзади шоира Анбар отин – ҳар нечук донишманд энагаси деб билурман, ул она шундоқ онадур ва моҳир донодурки, Афлотун, Лақуможис ва Дониёлни, Хизр ва Илёсни, Искандару Дорони, Луқмон ва Сулаймонни, Ибн Сино ва Улуғбекни, Жомий ва Саъдийни, Навоий ва Фирдавсийни, Бедил ва Хайёмни, Нодира ва Увайсийни, мени ва сени ўз қорнида кўтариб, турли офатлардан сақлаб, еган ғизосидан расамат бериб, тўқсон тўққиз дардни тортиб, тутиб кўзимизни очиб, оламни кўриш қобилиятига даввору моҳир қилибдур”.

Шу маънода мустақил Ўзбекистонимизда ҳам бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.Республикамизда аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар”  деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримиз далилидир.Мамлакатимизнинг биринчи раҳбари И.Каримовнинг 2004 йил 25 майда чиқарган “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қуватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони хотин-қизларнинг ижтимои-сиёсий фаоллигини, жамият ва давлат қурилишига оид вазифаларни бажаришдаги ўрнини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни бутунлай янги босқичга – юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар талаби даражасига кўтарди.Мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида,  маданият, илму-фан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда аёлларимизнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги айниқса эътиборлидир. Бугун Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Фуқаролик жамияти аёллардан ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва улардан ўз муаммоларини ечишга бўлган табиий интилишни талаб қилади. Хотин қизларнинг бунга тайёр бўлиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.Дарҳақиқат, аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятнинг барча бўғин ва қатламларида хотин-қизларнинг иштирокини кучайтириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасидаги муҳим масалага айланиб улгурди. Албатта, бугунги кунда кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш ғоясини амалга оширишда аёлларимиз ҳам муҳим ўрин тутади. Шундай экан, бу борада аёлларимизда ижтимоий-сиёсий кўникмаларни янада чуқурлаштириш ва уларда давлатимиз томонидан барча йўналиш ҳамда соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Бинобарин, қизларимиз, аёлларимизнинг жисмонан бақувват бўлиши бизнинг бундан кейинги тараққиётимизнинг муҳим заминларидан ҳисобланади. Бугунги қизларимиз ҳам машҳур Тўмарис, Бибихоним, Зебунисо, Барчиной, Нодирабегим, замонамиз аёлларидан буюк жасорат эгаси бўлган Зулфияхоним  каби ақлли, зукко, иймонли, эътиқоди баланд, ор-номусли, ҳаёли ва иболи  бўлишлари керак. Чунки бизнинг ўтмишдаги бундай аёлларимиз ўзларида ақлий ва жисмоний баркамолликни бенуқсон уйғунлаштирганликлари билан ўзларининг жасорат ва матонатлари, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирганлар.

Бугунги кунда кўплаб ёш қизлар, аёлларимизнинг асосий мақсади ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаолликни ошириш, юксак маънавий фазилатларни мужассамлаштириш, миллий тафаккурни шакллантиришдан иборат.

Ёшларни маданий, тарихий анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, қизларни оилавий турмушга тайёрлаш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланди. Ёш аёллар ва қизларни иш билан банд этиш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда, кичик ва ўрта бизнесда, айниқса қишлоқ жойларида хотин-қизлар ташаббусларини қўллаб- қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб айтганда, аёл – ижодкор, аёл – ҳар ишда мададкор. Ҳаётни ҳаётга, авлодни авлодга уловчи аёл. Аёл – оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таянчидир.  Яъни, а ё л

Миллатнинг эртаси, миллатнинг насли

                            Сиз атир нафасли, сиз райҳон сасли.

                            Кетмас бўлиб келган баҳорсиз асли,

                           Мен офтобга алишмаган аёллар.

“Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари

Мухамеджанова С.Дж.

                                                      Алимова Н.Р.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.