Blog

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ИЛМ-ФАНГА РАХНА СОЛА ОЛМАЙДИ!

Барчамизга маълумки,  бутун дунёга катта талафот етказаётган COVID- 19 вируси пандемияси хамда айрим турдаги табиий офатлар Ўзбекистонни хам четлаб ўтгани йўқ. Лекин хар томонлама чуқур мулохазалайдиган, донишманд халқимиз бу давр мобайнида бир ёқадан бош чиқариб, қўлни-қўлга бериб ва қалбан бир бўлиб, бу бало-офатларга қарши курашиб келмоқда.

Бинобарин, бундай машаққатли давр мобайнида буюк Ўзбекистонимизда илм-маърифат ва таълим-тарбия сохаси мутлақо сустлашгани йўқ, аксинча, янада гуллаб- яшнамокда. Мустақил Ўзбекистонимизда таълим-тарбиянинг барча сохаларида онлайн таълим йўлга қуйилиб, унда факат ривожланишни кўриб келмоқдамиз. Жумладан, мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим сохаларида ўқувчи-болажонлар учун ташкил килинаётган онлайн фаолиятлар, олимпиадалар, ўз истеъдоди, қобилиятини намойиш этиш имкониятларини берувчи видеороликлар, турли номинациялар бўйича эълон қилинаётган танловларни ва унда завқ-шавқ билан иштирок этаётган ўқувчи-болажонларни куплаб учратишимиз мумкин. Албатта, бундай қобилиятли, куч-ғайратга тўла  болажонлар бизнинг кўзимизни яшнатиб, дилимизга хузур бағишлайди. Аллохга бехисоб шукрлар бўлсинки, уларда хозирданоқ она-Ватанимизнинг порлоқ эртаси, равнақи ва буюк келажак акс этади!

Олий таълим сохасида хам республикамиз талабалари чексиз иштиёқ билан ўқиш ва изланишни онлайн шаклда давом эттирмоқдалар. Уларнинг илмий ва ижодкорлик фаолиятини акс эттирувчи видеороликлар бугунда ижтимоий ва таълим сайтларини безаб турганининг гувохи бўлиб турибмиз. Республикамиз талабалари уйдан чикмаган холда, онлайн тарзда таълим олишни хамда изланишни давом эттирмокдалар. Бу эса, уз навбатида, юртдошларимизда чексиз қувонч ва ифтихор уйғотади.

Республикамизда жорий қилинган карантин талабларига қатъий риоя қилган холда, “Малакавий имтихонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги  Низом”га мувофиқ, олий таълим ва илмий- тадқиқот муассасаларида изланувчиларнинг ўтказилиши лозим булган малакавий имтихонлари онлайн шаклда кабул килиниши кўзда тутилган. Мазкур жараёнда эса имтихон топширувчилар ва комиссия аъзолари ўзлари фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий- тадқиқот муассасаларида туриб иштирок этадилар. Бунда имтихонни муваффақиятли топширган изланувчиларга гувохномалар электрон шаклда етказилиб, уларнинг асл нусхалари карантин бекор қилингунга қадар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида сақланиши таъминланади. Мамлакатимизда, бундан ташкари, турли хил семинарлар, вебинарлар, хамда диссертациялар хам онлайн шаклда утказилмокда.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Мухтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев халкимиз манфаати йулида кечаю кундуз тиним билмай самарали мехнат килмокдалар. Халкимизнинг саломатлиги йулида, мамлакатимиз равнақи йўлида, халк билан елкама-елка туриб мехнат килмоқдалар. Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг саломатлигини асраш, ортиқча харакатларнинг олдини олиш ва аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан диссертациялар химояси онлайн шаклда ташкил этилиши хамда бунда барча ёзишмалар ва хужжат алмашинувлар электрон хужжат айланиш тизими оркали амалга оширилиши –бу жаннатмакон ва хар томонлама юксалиб бораётган юртимизда хеч бир нохуш омил илм-фан, таълим-тарбия ва маънавият-маърифатга тўсқинлик кила олмайди, рахна сола олмайди демакдир! Мухтарам Юртбошимиз Сардоба офати туфайли илмий ёзишмалари яроксиз холга келган Сирдарёлик тадқикотчига докторлик даражасини берганликларидан хам кўриниб турибдики, бундай оқилона фикрлайдиган, чин инсонпарвар, жонкуяр юртбошимиздан қанчалик миннатдор булсак хам камдир. Шундай юртбошимиз учун, шундай шароитлар учун Аллохга чексиз шукроналик келтирайлик, азиз юртдошлар!

Шарипова Мехринисо Шавкатовна,

БухМТИ “Xoрижий тиллар”

кафедраси ўқитувчиси

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.