Blog

Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа

Дунёда жиноятчилик ва уни олдини олиш минг йиллардирки долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу муаммо мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган. Хусусан, қасддан одам ўлдириш ёки тан жароҳати этказиш, мол-мулкка тажовуз қилиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилишда давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 9 феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилдилар. Шу қаторда Президентимиз томонидан хафтанинг пайшанба кунини «Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бухоро муҳандислик-технология институтида профессор-ўқитувчилар иштирокида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар ўртасида ғоявий бўшлиқни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишда ахборот воситаларидан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш, ёш авлод ўртасида ўз вақтида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш, ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *