Ёшлар илмий тадқиқот фаолиятида интеграцион майдон

Ёшлар илмий тадқиқот фаолиятида интеграцион майдон

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи муассислигидаги “Республика Ёш олимлар Кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан 2019 йил 18 май куни бўлиб ўтган Ёшлар илмий тадқиқот фаолиятида интеграцион майдон мавзусидаги “илмий дискуцион клуби” семинари бўлиб ўтди.

Унда Республика ёш олимлар кенгаш нодавлат нотижорат ташкилоти директори К.Мирзаахмедов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Ҳ.Рўзиевлар сўзга чиқиб, семинарнинг нечоғли долзарб ва аҳамиятли эканлиги тўғрисида ўз кириш сўзлари билан йиғилган иқтидорли талабалар, магистрлар ва докторантларга илмий фаолиятларида омадлар тилашди.

 

Шундан сўнг семинарнинг асосий қисми бошланди. Унда семинарга таклиф килинган меҳмонлар билан таништирилиб, улар билан ёш олимлар ўртасида бевосита изланувчиларни қизиқтириб келаётган соҳага оид савол-жавоблар олиб борилди.

Баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтган савол-жавоблардан кейин ёш олимлар томонидан олиб борилган изланишларга навбат берилди ва Бухоро муҳандислик-технология институти изланувчиси М.Ҳамроева ўз илмий ишлари тўғрисида тайёрлаб келган презентациясини йиғилиш аъзоларига қисқача тушунтириб берди.

 

Семинар якунида Ёш олимлар кенгаши фаолиятини ривожлантириш ва ёшларни кенг камраб олиш ва пировардидаги вазифаларни белгилаб олувчи хулоса ва таклифлар эшитилди ҳамда Ёшлар илмий тадқиқот фаолиятида интеграцион майдон мавзусидаги “илмий дискуцион клуби” семинарини ташкил қилишда фаол иштирок этган бир гуруҳ илмий изланувчиларга фахрий ёрлиқ, Институтга эса ёш олимлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга  юксак эътиборини ҳисобга олиб институт жамоаси ҳам фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.