Blog

ЁШЛАРНИ ҲУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИККА ДАЪВАТ – ДАВР ТАЛАБИ

2020 йил 12 март куни Бухоро шаҳар кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 123-мактаб-интернати ва Бухоро муҳандилик-технология институти профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорикда “Ёшларни ҳушёрликка ва огоҳликка даъват – давр талаби” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда доц.Л.П.Мухамеджанова, доц.Н.У.Нурматова, катта ўқитувчи М.А.Рахмонова, ассис.Н.А.Шарапова,  Бухоро шаҳар кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 123-мактаб-интернати ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳ.Т.Ёқубов, тарих фани ўқитувчиси Н.Ҳалимова, Миллий ғоя фани ўқитувчиси М.Барноева ва юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни Бухоро шаҳар кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 123-мактаб-интернат ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳ.Т.Ёқубов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, бугунги кун ёшларини тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли хил бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш,  зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 123-мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини Бухоро муҳандислик-технология институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Л.Мухамеджановага берди. Л.П.Мухамеджанова сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром руҳида камол топтириш, уларни маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунча бериб ўтди.

Навқирон авлод ўз билими, кенг тафаккури билан бугун дунёда бўлаётган таҳдидларни теран англайди. Аммо “оммавий маданият” қутқуси миллий маънавият ва маданиятни кемирувчи асосий кушандалиги билан хавфлидир. Шу боис унинг салбий оқибатларини аҳолининг турли қатламларига чуқурроқ етказишда маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг аҳамияти катта. Оммавий таҳдидларнинг асл мақсади, бундай салбий иллатларнинг вояга етмаганлар тарбиясига таъсири, миллий қадриятларнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни ҳақида ҳам тушунча бериб ўтди. Сўзининг охирида Ўбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” шеъридан айтиб берди:

Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.
Нечун ватан, дея еру осмонин,
Муқаддас атайман, атайман танҳо.

Аслида дунёда танҳо нима бор?
Пахта ўсмайдими ўзга элда ё?
Ёки қуёшими севгимга сабаб?
Ахир қуёшли-ку, бутун Осиё.

Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Боғларин жаннат, деб кўз-кўз этаман.
Нечун ардоқларкан тупроғини мен,
Ўпаман, тупроғинг бебаҳо, Ватан!

Аслида тупроқни одил табиат,
Тақсим айлаган-ку, ер юзига тенг
Нечун бу тупроқ, деб йиғлади Фурқат,
О, Қашқар тупроғи, қашшоқмидинг сен?

Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Сабабини айтгин, десалар менга.
Шоирона, гўзал сўзлардан олдин,
Мен таъзим қиламан она халқимга:

Халқим, тарих ҳукми сени агарда,
Мангу музликларга элтган бўлсайди,
Қорликларни макон этган бўлсайдинг,
Меҳрим бермасмидим ўша музларга?

Ватанлар, Ватанлар, майли, гулласин,
Боғ унсин мангулик музда ҳам, аммо,
Юртим, сени фақат бойликларинг чун
Севган фарзанд бўлса, кечирма асло!

Л.П.Мухамеджанова сўзини якунлар экан, Инсон қачонки шеър ёзса, қўшиқ айтса, ундай инсонлардан ҳеч қачон Ватан хоини чиқмайди. Аксинча, бундай инсонлар Ватани учун, она-юрти учун ўз жонини аямайди, ҳамиша Ватанига содиқ  фарзанд сифатида хизмат қилади.

Сўз “Ижтимоий фанлар” кафедраси доц.Н.У.Нурматовага берилди. Ҳурматли ўқитувчи ва ўқувчилар! Мен ҳозир Сизларга юқорида Лола Полвновна “оммавий маданият” тўғрисида фикрларии тўлдириб, “оммавий маданият” тўғрисда кенгроқ тушунча бермоқчиман. Хўш “оммавий маданият” нима?  Шу кунгача “оммавий маданият”, деганда ўзида ахлоқсизликларни жамлаган беҳаёликларни тушунардик. Эндиликда оммавий маданият қирралари иқтисодиёт, сиёсат ва мафкурада ҳам кўзга ташланмоқда.

Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, унинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик аньана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Маълумки, оломонга бўйсунувчи бу турдаги одамлар бошқалардан фарқ қилади. Психологлар анчадан бери оломон руҳиятини ўрганишга уринади, аммо ҳамон унинг илдизига етиб борилмаган.

Бугунги кунда шу нарса аниқ бўлдики, давлат тўнтаришлари, инқилоблар ва ташқаридан бўлган қуролли ҳужумлар оқибатида Яқин Шарқ ва шимолий Африкадаги бир қатор мамлакатлардаги вазият жуда ҳам кескинлашиб кетди ва жуда ҳам кучсиз бўлмиш марказий ҳукумат бошқарувни қўлдан чиқарди. Буни биз Ироқ, Ливия ва Мисрдаги кўнгилсиз воқеалардан кўриб турибмиз.

Бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади.

Ҳозирги кунда ана шундай маънавий бўшлиқни тўлдиришга уринадиган, шунинг ҳисобидан ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни ўйлаб юрганлар кўп. Минг афсуски, бу кучларнинг асл қиёфаси, мақсад муддаолари ва имкониятларини тўла ва аниқ-равшан тасаввур қилиш осон эмас. Нега деганда, улар турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар пардаси остида иш кўради. Бундай кучларнинг ихтиёрида жуда катта моддий, молиявий ресурслар ва имкониятлар мавжуд бўлиб, уларнинг пухта ўйланган, узоқ ва давомли ёвуз мақсадларига хизмат қилмоқда.

Энг ёмони – бундай хуружларнинг пировард оқибати одамни ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонишга, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум этишга ва ҳамма нарсага лоқайд бўлган шахсга айлантиришга қаратилганида намоён бўлмоқда.

Бундай тажовузкорона ҳаракатлар бизлар учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни аввало беғубор ёшларнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилгани билан айниқса хатарлидир. Ҳақиқат ва холисликдан йироқ бўлган, фақат ғаразли сиёсий манфаатларни кўзлайдиган бундай қарашлар ҳеч кимга наф келтирмайди ва ҳеч кимнинг обрўсига обрў қўшмайди.

Ҳурматли тадбир қатнашчилари, ҳурматли ўқувчилар! Мен сўзимни тугатар эканман, биз минг йиллик тарих эга бўлган миллатмиз. Бизнинг урф-одатларимиз, яшаш-турмууш тарзимиз, кийиниш маданиятимиз ахлоқ-одобтитз, ориятимиз, ўзбеклик ғурурмиз ҳеч ким оёқости, поймол қила олмайди. Буни Сиз ёшлар ҳеч қачон унутманг…

Кейинги сўзни “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчт М.А.Рахмоновга берилди. М.Рахмонова сўзга чиқиб, ўқувчиларга бугунги шиддатли глобаллашув жараёнида, уларни жуда ҳам ҳушёр, сергак бўлишга даъват этди. Бу азиз ва мўътабар Ватан барчамизники, уни кўзқорачиҳидай асраб-авайлашимиз зарур. Ватан менга нима берди \мас, мен шахсан Ватан учун нима қилдим деган ҳар бир ёш, туғилиб ўсган маконини, киндик қони тўкилган остонасини, ота-онасини, яқин қариндош уруғларини асраб-авайлаши ҳам фарз, ҳам қарз деб ҳисоблайман. Шу ўринда мен Сизларга шоир Хуршид Давроннинг “Ватан” ҳақидаги бир мисра шеърини айтиб бермоқчиман:

 Дилингизда бўлсин қувончи ғами,
Китобларда эмас, қоғозда эмас.
Бўзда яшайсизми, Бухородами,
Сиз билан баробар у олсин нафас.

    Болангизни белаб қўйинг туш пайти,
Толлар беланчакни учирсин кўкка.
Аммо сиз бошида аллалар айтинг,
Ватан туйғусини солинг юракка.

    Ватан – юракдаги қувонч, қайғу, шашт,
Уни тирик сақлар юракдаги сас.
Ватан – бамисоли қуёшга ўхшаш,
Ватан ҳам одамдек олади нафас…

         М.Рахмонова ҳам сўзининг охирида Ватан, она-юртимизни асраш учун доимо хушёр бўлишга, гарчи “Ёшларни ҳушёрликка ва огоҳликка даъват – давр талаби” эканлигини яна бир марта ўқувчиларга батафсил тушунча бериб ўтди.

Кейинги сўзни “ТЖБАКТ” каедраси ўқитувчиси Н.А.Шароповага берилди.  У ўқувчи ёшларга давлатимиз Президенти Ш.Мирзиёев яратиб берган имкониятлар тўғрисида фикр юритиб, бугунги ёшларимиз анча ақлли, билимли, ҳушёр ёшлардир. Улар ўз она-юрти, Ватани, туғилиб ўсган маконини кўз-қорачиғидай асрашларига юртбошимиз юз фоиз ишонадилар. Чнки бугунги ёшлар юртбошимизнинг икки қанотларидир. Шунинг учун ҳам бугунги ёшлар жуда ҳушёр, сергак бўлишлари шарт! Нимага деганда бугунги мураккаб глобаллашув даврида барчамиз огоҳ ва ҳушёр бўлимиз керак. Зеро, “Хушёрлик ва огоҳлик давр талабидир!”

Сўзга тарих ўқитувчиси Н.Ҳалимова чиқиб, юртимизда маънавий-маърифий муҳитни янада барқарорлаштириш, аҳоли, айниқса, ёш авлодни турли ғоявий ва ахборот хуружларидан сақлаш, ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини ўқувчиларга батафсил тушунтириб берди.

Миллий ғоя фани ўқитувчиси М.Барноева ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда “Миллий ғоя” фанини ўқитиш ёшларимизга қанчалик зарур эканлигини таъкидлаб ўтди. Чунки бугун дунё тез ўзгариб, ундаги воқеалар, мафкуралар, ғоялар тўқнашуви, шунингдек, Яқин Шарқ мамлакатларидаги қуролли можаролар, ибодат уйларидаги қўпорувчилик ишлари бизни ҳар қачонгидан сергак ва огоҳ бўлишга ундайди. Инсон ўзи учун ҳаловат ва тинчликни ўз идроки ва билими билан таъминлайди, дея куюниб гапирди.

Мамлаатимизда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром руҳида камол топтириш, уларни маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялашга, яъни “Ўз уйингни, ўзинг асра!”–деган ақидага амалқилиб,, уларни маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш Сиз ёшлар қўлида. Биз Сиз ёшларга ишонамиз, дея сўзини якунлади.

 

Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ўқитувчилар жавоб бердилар.  Бизни лол қолдирган нарса шу бўлдики, кар ва заиф эшитувчи болалар бўлишига қарамай, она-юрт, Ватан десак кўзлари оловдай чақнаб, яшашга бўлган умид уларга янада ошди. Ўқувчиларнинг баъзи бирлари рассомчилик, баъзи бирлари шахмат-шашкани ёқтиришларини айтиб ўтдилар. Улардаги жўшқинлик, Ватанга бўлган муҳаббат бизни таъсирлантириб юборди. Уларни фикр-мулоҳазаларини бизга тарих ўқитувчиси Н.Ҳалимова қўл ҳаракатлари билан таржима қилиб турдилар.

Тадбир якунида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳ.Т.Ёқубов ўқувчиларга бугунги кун учун шукроналик айтишни, юртбошимиз томонидан ёшларимиз, келажак авлод учун амалга оширилаётган ислоҳотларни Сиз ёшлар албатта келажакда амалга оширасизлар – деган умиддамиз. Тадбирга иштирок этган юқори синф ўқувчиларига ва тадбирга иштирок этган меҳмонларга ўз миннадорчилигини билдирди ва тадбир якунида барча иштирокчилар эсдалик учун жамоа бўлиб расмларга тушдилар.

 

 

“Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Л.П.Мухамеджанова

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.