Blog

Яширин иш бир кун ошкор бўлади

“Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси Абдужалил Қурбонов

Дунё яратилгандан бери иккига ажратилган, яъни оқ–қора, кун–тун, яхши–ёмон ва ҳоказо.

Биз буни санаб адоғига ета олмаймиз. Инсонлар ҳам икки тоифага бўлинади: очиқ кўнгилли ва қора ниятли инсонлар. Мана шу ичи қора инсонлар томонидан институтимиз шаънига қарата ёзилган аноним, асоссиз хатлар бутун институтимизда фаолият кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, очиқ кўнгил, фидокор профессор-ўқитувчилар учун кутилмаган зарба бўлди. Биз демократик жамиятда яшаяпмиз ва ҳамма ишни очиқ-ойдин, шаффоф ҳолда бажармоқдамиз. Бундан келиб чиқадики, қора ниятда ёзилган ҳар қандай аноним хат инобатга олинмаслиги керак, сабаби йиллар давомида йиғилган обрўни тўкиш мазмунидаги аноним хатлар бутун жамоани бир биридан ҳадиксирашга, гумон қилишга олиб келади. Биламизки халқимизда шундай нақл бор “гумон-иймондан айиради”. Лекин шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, ҳар бир яширин қилинган фисқу-фасод, бир кун келиб ошкор бўлади. Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди. Мен ишонаманки, бу ғаламис кимсалар, ким бўлишидан қатъий назар, халқ олдида, қонун олдида ўз жазосини оладилар.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.