Blog

Янги ўқув йили бўйича тайёрарлик.

И.Б.Раупова, М.И. Ахророва

Бухоро муҳандислик-технология институти Энергетика факультетида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари жадал равишда олиб борилмоқда. Хусусан  Физикакафедрасида мавжуд бўлган аудиторияларнинг барчаси пандемия  муносабати билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда  дезинфекция қилинди,  аудиториялар АКТ ва инновацион технологиялар фойдаланиб  таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида мультимедия жиҳозлари билан таъминланди. Янги ўқув йилидаги  дарслар онлайн кўринишида ўтказилиши муносабати билан, кафедрада LD holding компанияси томонидан келтирилган ўқув-лаборатория комплексини ўқув жараёнига фойдаланиш учун профессор-ўкитувчилар томонидан хар бир лаборатория хоналари  тайёрлаб куйилди. Кафедрада фанлар кесимида  кредит-модуль тизимига асосланган  фан дастурлари ишлаб чиқилди. Шу асосида  ишчи ўқув дастур, ўқув услубий мажмуалар, ҳар бир фан бўйича видеороликлар, презентациялар, маъруза материаллари бўйича тестлар тайёрланди. Талабаларнинг фан бўйича баҳолашнинг янги илғор технологияси жорий этилди. “Физика кафедраси мудири доц О.С. Комилов томонидан кафедрада ўтиладиган барча фанлар бўйича янги ўқув йилида  масъул профессор-ўқитувчиларга дарслар тақсимот қилинди.  Фан бўйича масъул профессор-ўкитувчилар  ўқув йили учун  турли хил электрон таълим ресурсларини яратдилар. Кафедрамизда талабалар учун масофавий таълимни ташкил қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Энергетика факультети декани ф.-м.ф.д. М.З. Шарипов томонидан кафедра профессор-ўқитувчиларига кредит-модуль тизимига асосланган ўқув меъёрий ҳужжатларни модуль тизимига жойлаштириш   бўйича, семинар ташкил этилди. 2020-2021 ўқув йилидан  1 – босқич талабалари учун таълим жараёнини кредит-модуль тизимига ўтилгани муносабати билан  кафедрадаги  профессор- ўкитувчилар томонидан  барча    кредит-модуль тизимига асосланган ўқув меъёрий ҳужжатлар (маъруза, лаборатория ва амалий машғулотлари)  тайёрланиб модуль тизимига жойлаштирилди.

Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, ўқув –услубий ва илмий адабиётлар, даврий нашрлар хамда мультимедияли материаллар билан бойитилди.

Хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган қўшма таълим дастурлари учун зарурий бўлган ўқув-услубий адабиётлар тайёрланди.

Кафедрада кузги семестрда ўқитиладиган  фанларни   масофавий ўқитиш платформасига бакалавриат таълим йўналишлари учун, “Физика”, “Физиканинг қўшимча боблари”  ва “Таъбиий фанларнинг замонавий концепцияси” фанлари  бўйича ўқув ҳамда назорат материаллари жойлаштирилди.  Тегишли фанлар бўйича тизимга бириктириб чиқилди.

“Физика” кафедраси профессор – ўқитувчиларига кафедра мудири томонидан топшириқлар “ZООМ” дастури асосида масофадан онлайн тарзда берилмоқда.

Энергетика факультети хузурида ташкил этилган “Мукобил энергетика” техно-паркини тажриба ускуналари билан бойитилди.

Қуёш коллектори, куёш конвектив қуритгич курилмаси ва куёш концентраторининг тажриба  курилмаси О.С.Комилов бошчилигида ишга туширилди шогирдлари томонидан ҳўл меваларни қуритиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Институт жамоаси томонидан янги ўқув йилида талабаларни кутиб олиш ва уларга сифатли таълим –тарбия бериш учун барча зарурий чоралар кўрилди.

Share this post