Blog

Коррупсиясиз таълим – давлат тараққиётининг пойдевори

Маълумки “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган булиб, мазмуни “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси яна “коррозия” сўзи яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Шундан келиб чикиб бу сўзни ижтимоий кўриниши “ҳокимиятни бузиш, чиритиш орқали сотиб олиш” деган маънони беради.

Тасаввур қилайлик шу қўштирноқ ичидаги “занглаш” ёки “чириш” сўзларининг жамият ҳамда инсон хаётида қандай даражада салбий таъсир қилади?. Мамлакатимиз ёшлари орасида ўтказилган ижтимоий сўровномаларнинг асосий қисмини “Коррупция” билан боғлиқ ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланганлиги инсонни хавотирга солиши табиий.

Албатта бу нафат бизнинг давлатда балки кўпгина ривожланаётган давлатларда ҳам асосий муаммо сифатида бўй чўзмоқда. Айнан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўлиб ҳисобланади. Дарҳақиқат эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларимизнинг ҳар томонлама малакали кадр ва етук мутахасси бўлиб етишишлари учун таълим муассасаларида раҳбар, педагог-ходимлар ва талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарблиги кун тартибидаги асосий вазифа эканлиги бежиз эмас.

2019-2020 йил Республикамизда “коррупсиясиз соҳа” лойиҳасида таълим соҳасининг мавжудлиги ҳам шу соҳадаги ишларнинг узвий давоми эканлигини исботидир. Институт талабаларининг ҳуқуқий онг ва саводхонлигини ошириш мақсадида “Коррупсиясиз таълим” номли махсус курс дарслари ҳам барча академик гуруҳларда “Ижтимоий фанлар” кафедраси малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб бориляпти.

“Энергетика” факультети ёшлар билан

ишлаш бўйича декан ўринбосари Д.О.Ғафуров

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.