Blog

Э Ъ Л О Н ! ! !

Институтда “ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!” шиори остида ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳиятига бағишланган   “Энг яхши мақола” танловини эълон қиламиз.

Танловга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар: илмий мақолалар ёш олимлар (30 ёшгача) ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳияти, аҳамиятини тарғиб қилишга оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугаллаган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим.

Илмий маъруза учун талаблар: маъруза тақдимот (презентация) шаклда амалга оширилиши, презентация слайдлари сони 10 тадан ошмаслиги, презентация тегишли таклиф ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар билан тугаши лозим.

Илмий мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 формат  катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг исми, шарифи ва фамиляси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб матннинг мазмуни 1,5 интервалли сатрларда ёзилади.

Илмий мақола матнни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Word дастурида, Times New Roman шрифтининг 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.

 

Илмий мақола ва маърузалар  2019 йил 8 ноябрь кунигача институт Илмий бўлимида қабул қилинади.

 

Танловда совринли ўринларни эгаллаган ёшлар 1 -ўрин учун 500 000 сўм, 2-ўрин учун 400 000 сўм ва 3-ўрин учун 300 000 сўм бир марталик пул мукофотлари ҳамда 1-ўринни эгаллаган совриндор республика босқичига тавсия қилинади:

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.