“Эрта никоҳларнинг олдини олиш ва яқин қариндошларнинг никоҳга киришларининг оқибатлари”

“Эрта никоҳларнинг олдини олиш ва яқин қариндошларнинг никоҳга киришларининг оқибатлари”

Мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан эрта ва қариношлар ўртасидаги никоҳлар оқибатида ўлимлар қайд этилмоқда, ногирон болалар туғилмоқда. Бухоро муҳандислик-технология институтида “Эрта никоҳларнинг олдини олиш ва яқин қариндошларнинг никоҳга киришларининг оқибатлари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари муҳокама қилинди. Давра суҳбатида бу муаммони фақат тиббиёт соҳасини ривожлантириш билангина  ҳал  қилиб бўлмаслиги, аҳоли орасида соғлом авлод тарбиясига оид тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таькидланди. Одамларнинг тиббий саводхонлигини янада  юксалтириш, ёшлар орасида, шунингдек, яқин қариндошлар ўртасида оила қуриш ҳолатлари ҳам камайтириш кераклиги тушунтирилди.