Blog

“Энг яхши мақолалар”

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан 2020 йил 17 январда тасдиқланган 2020 йилда ёшлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан “Йўл харитаси”нинг 22-бандида белгиланган вазифалар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 330-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Биз коррупцияга қаршимиз”, “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” ва “Одам савдоси – давр муаммосишиори остида “Энг яхши мақола” номинациясида масофавий тарзда мақолалар танлови ўтказилди. Танловда барча факультет талабалари фаол иштирок этдилар.

Академик гуруҳлар ва факультетлар кесимида Биз коррупцияга қаршимизшиори остида “Энг яхши мақола” номинациясидаги мақолалар танловида жами 126 та ишлар топширилиб, факультетлардан ғолибликни қўлга киритган энг сара мақолалар ҳакамлар Ҳайъати томонидан баҳоланди ва қуйидаги ўринлар белгиланди:

Биз коррупцияга қаршимизшиори остида “Энг яхши мақола” номинациясида:

1-ўринХалилов Фаррух – “Технологик жараёнларни бошқарув тизими” факультети 712-17 ТЖБ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти М.Воҳидова);

2-ўринОдилов Азим – “Механика ва архитектура қурилиш” факультети 500-17 ТЖМС гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси, доцент Л.П.Мухаммеджанова);

3-ўринГадоев Мўмин – “Тўқимачилик ва чарм саноати” факультети 402-18 ЕСБ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси ассистенти С.Муродов).

 

“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” шиори остида “Энг яхши мақола” номинациясида:

 

1-ўринМардонов Шахруз – “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети 700-19 ТЖБ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Б.Т.Мирзақулов);

2-ўринГадоев Санъат – “Энергетика” факультети 608-17 ЭЭЭ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, доцент Э.Зоиров);

3-ўринДилова Зилола – “Енгил саноат” факультети 300-18 ЕСТ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Енгил саноат технологияси” кафедраси доценти Ҳ.Саидова).

 

Одам савдоси – давр муаммосишиори остида “Энг яхши мақола” номинациясида:

1-ўринАсроров Муслимбек – “Кимёвий ва озиқ-овқат технологияси” факультети 102-16 КТ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Б.Т.Мирзақулов);

2-ўринЖамолов Жавоҳир – “Енгил саноат” факультети 314-17 ЕСТ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, доцент Ф.М.Бафоев);

3-ўринЖамолов Шаҳзод – “Тўқимачилик ва чарм саноати” факультети 416-17 ТЖ(ХК) гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Ю.А.Шукруллаев).

 

Танловнинг асосий мақсади – ёшларнинг онгида коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса эканлиги, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш, бунинг учун давлат ва жамият ўзаро жипслашиши лозимлигини, коррупцияга қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш, институтда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Танлов ғолиблари институт ректори томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилди, Диплом билан тақдирланди.

Ф.Баротова – Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва

маърифат бўлими услубчиси

Share this post