Blog

Энг яхши илмий мақола

Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш борасида, шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш, илм-фан ва таълим соҳасида юқори малакали кадрларнинг билим ва тажрибаларини амалда қўллашни молиявий рағбатлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча Фармон ва қарорлари амалга жорий этилиб, ижроси таъминланмоқда.

Бу борада Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, магистратура ва бакалавр талабалар кенг жалб этилиб, уларни илмий мақола, монография, ўқув қўлланма ҳамда дарсликларни тайёрлаш ва чоп этишга кенг сафарбар этилди.

Институтда таълим сифатини тубдан яхшилаш, олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолиятини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини оширишда илмий-тадқиқотнинг роли ва аҳамияти катта. Жорий йилнинг 30 апрель куни Москва шаҳрида ўтказилган “PTScience XIII ҳалқаро илмий ишлар конкурси” да институтимиз талабалари ҳам фаол қатнашди. Хусусан, 418-17 ТЖХК гуруҳ талабаси Жумаев Шахрилло “Физическая сущность и процесс лазерной закалки дисковой пилы волокноотделительных машин” мавзуида, 416-17 ТЖХК гурух талабаси Муҳаммадов Муҳсин “Вакуумная установка технологии глубокого ионно-плазменного азотирования дисковой пилы” мавзуидаги мақолалари билан қатнашиб, фахрли биринчи ўринларга муносиб кўрилди. Улар Россия Федерациясининг илмий-тадқиқот жамияти томонидан I-даражали Диплом билан тақдирландилар. Ушбу илмий ишларга “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедраси катта ўқитувчиси Аброров Акбар Саидович раҳбарлик қилди.

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 2 июль институт Кенгаш йиғилишида ғолиблар институт ректори томонидан Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Н.Мирзақулова – Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва

маърифат бўлими бошлиғи

Share this post