Blog

Шукр ва сабр – иззат ва шараф гарови

Бинобарин, ота-боболаримиздан қолган бебаҳо қадриятлар бизни доимо уларга садоқатли бўлишга ундайди. Аслида юртини, аждодларини ҳурмат қилган одам шундай йўл тутади. Шу боис биз шукроналик ва муносиблик ҳақида фикр юритмоқчимиз.Шукроналик энг аввало инсонни нафсдан тийишга, қаноат ва сабр қилишга ундайди. Шукрли одамнинг кўзи тўқ бўлади, ясама шон-шуҳратдан тийилади. Давлатимиз раҳбари сиёсатининг асосий шиори ҳам одамларнинг шукрона айтиб яшашини таъминлашдир. Шу сабабли ҳар бир чиқишида одамларнинг ҳузурига боринглар, уларнинг эҳтиёжларини ўрганинглар, одамларни рози қиладиган ишларни бажаринглар, деб даъват этади. Бу борада ўзи ҳам ибрат кўрсатаяпти. Муносиблик туйғуси ҳам шунга яқин. Бу энг аввало табаррук заминимизда қўним топган буюк аждодларимиз пок руҳларига ярашмайдиган ҳаракатлардан тийилиш масъулиятидир.  Аслида бизни ушбуни ёзишга бизни мажбур қилган нарса институтимиз ва уларнинг раҳбарлари ҳақида ёзилган “ёшлар мурожаатнома” си бўлди.  Очиғи,шахси нўмаълум “жабрдийда аёл” томонидан ёзилган   бу туҳматномани ўқиб юрагимиз оғриди, ёмон оғриди. Кўп йил шу даргоҳда ишлаган, минглаб йигит қизларга таълим тарбия бериб келаётган кишилар ҳақида шундай  сўзларни ёзишдан аслида мақсадлари нима  эканлигини тушунмай ҳайронмиз. Тўғри баъзида камчиликлар ёки тушунмовчиликлар бўлиши мумкин , лекин бу дегани бутун дунёга аю- ҳанос сол дегани эмаску. Ахир бу мурожаатномани ёзган одам маънавияти пастлигини , ё оддий қилиб айтадиган бўлсак  ношукур эканлигини намоён қилди. Қолаверса илм йўлида жавлон ураётган ёшлар учун бизни институтимизда ҳам барча шарт шароитлар бор. Мен ўзим ишлаётган “Хорижий тиллар ” кафедрасини оладиган бўлсам илм билан шуғулланиши учун ёшларга маоши сақланган ҳолда таътиллар берилди. Кафедранинг бошқа аъзолари уларнинг дарсларини ўтиб беришди. Бу ҳақиқий жонбозликку ахир, яна  қандай имконият керак. Буни ёзиш билан ўз ҳамкасбларинга, ўз жамоангга  хиёнат қилмадингми? Бутун дунё турли бало қазолардан азият чекаётган бир вақтда бир биримизни қўллалаб қувватлаш, ёрдам қўлини чўзиш ўрнига шу ишлар билан шугулланишни қандай тушуниш керак ахир. Биз буларнинг барчасини ношукрлик деб биламиз. Айни шу сабабдан, айниқса, ёшлар учун сабоқ бўладиган ҳамда барчамиз афсус билан шоҳиди бўлиб турганимиз – ушбу ҳодиса, ҳар биримизни ўз ҳаётимизни атрофлича мушоҳада қилишга, лозим хулосалар чиқаришга ундайди. Зеро, бош мақсад ва вазифа шундай яшаш ва ишлашимиз, хулқимиз ва одобимиздан рози бўлиб, ўз тақдиримизни, ўз турмуш фаровонлигимизни ўзимиз яратишимиз табиий ва оддий ҳақиқат эканлигини англашимиздан иборат.

Зеро, ўқитувчи бўлиш бу – шараф, уни фидойи меҳнатимиз, ҳалол ва покиза яшашимиз, фаол ҳаёт позициямиз, юрт ва она диёр ривожи ва равнақига муносиб ҳисса қўшишимиз лозимлиги доимо онг-у шууримизда бўлиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин-ки, ота-боболаримиздан қолган “Уйдаги гапни кўчага чиқарма” деган ҳикматли иборани ҳаётимиз шиорига айлантириб яшайлик. Тўғри, бугунги кунда компютер технологияси ҳаётимизнинг барча соҳасига кириб бормоқда, ижтимопий тармоқлардан ҳаётимизнинг деярли ҳар дақиқасида фойдаланаяпмиз, лекин улардан фойдаланиш маданияти ва қонун қоидаларига ҳам амал қилсак нур устига аъло нур бўлар эди.

БМТИ “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари:

Ш.Ҳ.Қурбонова, К.Ҳ.Сайитова, Ш.М.Тиллаева

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.