Blog

Шукроналик сеҳрли куч

 

Нурматова Нигора Умаровна

БухМТИ Ижтимоий фанлар кафедраси доценти

 

Бугунги кунда  бутун дунё ҳамжамияти коронавирус касаллигидан жабр чекмоқда. Бу касалликнинг дунё бўйлаб тарқалиши, ундан касалланганлар сонининг кескин ортиб бориши, албатта барчани ташвишга солмай қўймайди.

Давлатимиз  муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида бу инфекциянинг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида барча зарур ва кескин чораларни кўрмоқда. Бугун юртимизда халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, коронавирус инфекциясига чалинишнинг олдини олиш, ушбу касаллик билан оғриганлар сонини қисқартириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, тинчлик, хотиржамликни таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг халқимизга қилаётган ҳар бир  мурожаати, ҳар бир чиқишида бу борада алоҳида тўхталиб ўтмоқда. Жумладан, 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғишилида ҳам мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ва долзарб вазифалар тўғрисида муҳим фикрларни илгари сурди. Пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни, барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарурлигини таъкидлади. Энг муҳим жиҳати, Президентимиз  жойлардаги барча мутасадди раҳбарларга “айни пайтда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни кўпайтириш”ни асосий вазифаларидан бири сифатида қатъий кўрсатиб ўтди.

Гувоҳи бўлаётганимиздек, ушбу синовли кунларда давлатимиз аҳолига ҳар доимгидан-да кучли ғамхўрлик кўрсатмоқда. Бу коронавирус касаллиги билан оғриган беморлар, карантинга олинган фуқаролар, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун яратилаётган шарт-шароитларда, турли кўринишдаги хайрия ишлари, ҳомийлик ёрдамларида  тўла намоён бўлмоқда. Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги хайрия марказлари томонидан ҳар бир ҳуддудда эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ фаолият ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Шунингдек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди  ҳам хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида алоҳида ташаббус билан чиқди. Фонд томонидан “Хавфсиз ёрдам” лойиҳаси асосида бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл рўйхати шакллантирилиб, уларнинг зарурий харажатларини қоплаш мақсадида 1 миллион сўм маблағга эга Uzcard карталари тайёрланиб, етказиб бериш ишлари йўлга қўйилди ва бу лойиҳа босқичма-босқич давом эттирилади.

Шу ўринда Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” ҳамда унда тўпланаётган ҳомийлик маблағларининг аҳоли ижтимоий ҳимояси йўлида мақсадли ва манзилли сарфланаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Ушбу жамғарма ҳисобидан коронавирус инфекцияси билан касалланганларни даволаш учун қурилаётган махсус шифохоналар ва стационар шароитдаги карантин ҳудудлари, жиҳозлари ҳамда карантинга олинган фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, кўрпа-тўшагу зарурий кийим-кечак билан таъминланаётгани юртимизда инсон саломатлиги, қадр-қиммати, меҳр-оқибатнинг устуворлиги, халқ манфаатлари ва розилиги бирламчи ўринда туришини кўрсатмоқда. Ушбу харажатлар мутлақо давлатимиз томонидан қопланаётганлиги, беморлардан ҳеч қандай тўлов олинмаётганлиги  таҳсинга лойиқ.

Ҳозирги глобал пандемия билан боғлиқ иқтисодий танг вазиятда мамлакатимизда ниҳоятда кенг қамровли хайрия, аҳолига моддий ва маънавий кўмак ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Албатта, биз ўз халқини ҳар қандай оғир кунларда ҳимоя қила оладиган  ана шундай давлатда яшаётганимизга шукроналар  айтамиз. Зеро , шукроналик сеҳрли куч каби бизнинг муносабатларимизни ва ҳаётимизни фақат яхши томонга ўзгартиришга қодир. Ҳар биримиз  бунга ишонишимиз зарур ва шундагина биз муаммоларни биргаликда енгиб ўта оламиз.

“Гуруч курмаксиз бўлмайди” дейди доно халқимиз. Айрим ношукрликлар  кўнгилни хира қилаётгани, шукроналик ҳақида фикр-мулоҳазаларни  халқимизга етказиш вазифасининг долзарблашаётгани ҳам сир эмас. Диний ва дунёвий тафаккурга кўра, шукур қилиш қаноат қилишдан афзалликка эга. Шукур қилиш мавжуд неъматларга хурсанд бўлишни  англатади ва бу эса неъматларнинг ортишига олиб келади. Ҳар қандай неъмат шукр қилиш  орқали ортиб, шикоят билан эса нуқсонли бўлар экан.

Ислом таълимотида неъматларга шукр қилиш улуғ фазилат ва юқори даража экани алоҳида қайд қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Шукр қилиш иймоннинг ярмидир”, деган эканлар. Бошқа бир ривоятда эса “Иймон – сабр ва шукрдан иборат” дейилган. Буюк бобокалонимиз Қаффоли Шоший ўзининг машҳур “Жавоми ул-карим” китобида келтиришича, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Неъматлар ҳақида гапиришлик шукр қилишликдир” деганлар.

Доно юртбошимиз раҳбарлигида дaвлaтимиз томонидан xaлқимиз бaxту сaодaти, фaровонлиги, осойиштaлиги вa тинчлиги йўлидa қилaётгaн xaйрли вa эзгу aмaллaрининг моҳиятини англаш,  эътироф этиш, миннaтдорлик ҳисси билан яшаш ҳар бир жамиятимиз аъзосининг бурчидир.  “COVID-19” вируси билaн курaш мақсадидa  юртимиздa  эълон қилингaн кaрaнтин шaроитидa кўплaб кaм тaъминлaнгaн оилaлaргa  юртбошимиз вa сaxовaтпешa инсонлaрнинг кўрсaтaётгaн ёрдaмлaри учун шукронaлик келтирaмиз. Ушбу кaсaлликдaн  aзият чекaётгaн кўплaб инсонлaрнинг соғлигини тиклaш учун ўзининг вa оилa aъзолaрининг жонини xaвфгa қўйиб тинимсиз меҳнaт қилaётгaн шифокорлaримиздaн миннaтдормиз.  Юртимиз тинчлиги йўлидa, жaмиятимиздa тaртиб-интизомни сaқлaш ишлaридa туну кун xизмaт қилaётгaн инсонлaр меҳнaтидaн миннaтдормиз. Шукронaлик  ҳисси  xaлқимизни бирлaштирaди вa ҳaр қaндaй оғир ҳaмдa синовли кунлaрни мaтонaт билaн енгишимиздa куч-қуввaт aто этиб, бaxтли кунлaргa  етaклaйди. Aммо, ижтимоий тaрмоқлaрдa тaрқaлaётгaн aйрим  ношукурчиликлaр, яъни тaрқaтилaётгaн озиқ-овқaтлaргa ҳaр xил норозиликлaр, шундaй мурaккaб  синовли кунлaрдa  ношукурлик сифaтидa мaънaвияти юксaк xaлқимиз вaкиллaрини рaнжитaётгaни aйни ҳaқиқaт. Муҳтaрaм Президентимизнинг бирортa ижтимоий муҳтож оилa дaвлaт эътиборидaн қолмaслиги учун туну кун  ғaмxўрлик қилaётгaнлaригa қaрaмaй, aйримлaр томонидaн юзaгa келaётгaн ношукурлик кишини чуқур ўйгa толдирaди. Биз жaмиятимиздa бундaй  ношукурлик  кўринишлaригa тaфaккур билaн муносaбaт билдиришимиз, бўлaётгaн воқеa–ҳодисaлaргa дaxлдорлик билaн муносaбaтдa бўлишимиз, шукронaлик ҳисси билaн яшaшгa интилишимиз лозим. Бу эсa aлбaттa келгусидa бaxтли–сaодaтли, ёруғ кунлaргa эришишимизгa xизмaт қилaди. Зеро,  шоир айтганидай :

“ Иллат излаганга иллатдир дунё,

Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.

Ким нени истаса, топгай бегумон,

Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё”

 

 

 

 

 

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *