Blog

Хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик

 

Бугун 5 май куни Бухоро муҳандислик-технология институтида Москва “Станкин” давлат технология университети билан ҳамкорликда ZOOM дастури орқали вебинар ўтказилди. Вебинарда Москва “Станкин”  давлат технология университетининг ягона деканат директори  т.ф.н., доцент Рамиль Амирович Нежметдинов “Индустрия 4.0. Рақамли ташкилотга ўтиш жараёни” мавзусида маъруза қилди. Вебинарда Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент давлат техника университети, Навоий кончилик институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Вебинар давомида “Рақамли индустрия 4.0. Рақамли ташкилотга ўтиш” қандай амалга оширилади, унинг моҳияти, афзаллиги ва рақамли ташкилотни бошқариш самарадорлиги каби саволларига жавоб берилди.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *